Ўзбекистон

Тошкентда опа укаси билан уй талашиб, 197 млн сўм ундирди

Пул маблағлари МИБ орқали укадан опага ундириб берилган.

Тошкентда опа укаси билан уй талашиб, 197 млн сўм ундирди

 

 

 

Тошкентнинг Учтепа туманида яшаб келган В.Ф. тақдир тақозаси билан АВҚ фуқаролигини олиб, у ерда оиласи билан яшаб, ишлашни бошлаган эди.

 

Жорий йилда у онасининг вафот этганини эшитиб, Тошкент шаҳрига келган ва онасининг номидаги уйни ўз номига расмийлаштиради.

 

Бундан хабар топган В.Ф.нинг опаси В.З. ушбу хонадонга уни ҳам улуши борлигини айтиб, ўртасида низо келиб чиқади.Опа эса буни суд орқали ҳал этишни ва ушбу уйга кириш, фойдаланиш ҳуқуқини олиш мақсадида судга даъво ариза киритади.

 

Шундан сўнг, фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 30.04.2026 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор В.Ф.дан ўз опаси В.з. фойдасига 197 млн 296 минг сўмлик қарзни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати МИБ Учтепа туман бўлимига келиб тушади.

 

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздорга ижро ҳужжати талабларини бажариш учун 15 (ўн беш) кунлик ихтиёрий муддат берилиб, унинг номида бўлган 1 дона кўчмас мулк борлиги аниқланиб, банд солинган.

 

МИБ Давлат ижрочилари ҳам қарздорга мажбурий ижро этиш чоралари ва уларнинг ҳуқуқий оқибатлари батафсил тушунтирилган.

 

Олиб борилган самарали тушунтиришлар натижасида, ижро ҳужжатини ўз вақтида ижро қилишнинг моҳиятини ҳамда қарздорликни тўламасликнинг салбий оқибатларини тўлиқ англаган қарздор В.Федусов опаси В.Зинкевичга ўша куннинг ўзида жами 197 млн 296 минг сўмлик қарздорликни тўлаб берган.

 

Ижро ҳужжати бўйича қарздорлик тўлиқ ундирилгач, дарҳол ундирувчи В.Зинкевичга хабар берилган.

 

Шундан сўнг, ундирилган пул маблағлари 05.05.2026 йилда фуқаро В.Зинкевич номига расмийлаштирилган пластик картасига ўтказиб берилиб, ижро иши амалда тамомланган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда опа укаси билан уй талашиб, 197 млн сўм ундирди | Zamon.uz