Ўзбекистон

Тошкентда ота фарзанди учун 121 млн сўм алимент олдиндан тўлади

Эркак шу тариқа фарзанди 18 ёшга тўлгунча бўлган алимент тўловларини амалга оширган.

Тошкентда ота фарзанди учун 121 млн сўм алимент олдиндан тўлади

Мажбурий ижро бюроси Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 30.07.2012 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Т.А.дан ундирувчи г.И. фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзанди таъминоти учун даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати 2019 йил апрель ойида келиб тушган.

 

Шундан сўнг давлат ижрочиси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ижро иши қўзғатилиб, қарздор отага алимент тўловларини ўз вақтида амалга ошириш бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. Алимент ундирувини иш ҳақига қаратиш мақсадида иш жойига талабнома юборилиб, тўловлар мунтазам равишда ундириб келинган.

 

Бироқ бу воқеа оддий ижро ишидан кўра, инсоний масъулият ва фарзанд тақдирига бефарқ бўлмаган ота қарори билан аҳамиятли бўлди.

 

Алимент тўлови 2030 йилга қадар давом этиши белгиланган бўлса-да, қарздор ота фарзандининг келажагини ўйлаб, унинг 18 ёшга тўлгунига қадар бўлган алимент маблағларини олдиндан тўлаш истагини билдирди. Ундирувчи билан ўзаро келишувга эришилиб, давлат ижрочисининг ҳуқуқий тушунтиришлари ва амалий кўмаги натижасида 4 йиллик алимент пуллари тўлиқ ундириб берилди.

 

Шу тариқа, бир нафар фарзанд таъминоти учун жами 121 миллион сўм миқдоридаги алимент маблағи олдиндан тўлаб берилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда ота фарзанди учун 121 млн сўм алимент олдиндан тўлади | Zamon.uz