Ўзбекистон

Ўзбекистон корейс тили мактаблари сони ўсиши бўйича дунёда етакчи бўлди

Сўнгги бир йил давомида мамлакатда корейс тилига ихтисослашган синфларга эга яна 68 та таълим муассасаси ташкил этилган.

Ўзбекистон корейс тили мактаблари сони ўсиши бўйича дунёда етакчи бўлди

Ўзбекистон корейс тили ўқитиладиган мактаблар сонининг ўсиши бўйича дунёда етакчи давлатга айланди. Бу ҳақда Yonhap хабар берди.

 

Маълум қилинишича, сўнгги бир йил давомида мамлакатда корейс тилига ихтисослашган синфларга эга яна 68 та таълим муассасаси ташкил этилган. 

 

Ушбу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон Ветнам, Шри Ланка, Филиппин, Бразилия ва АҚШдан олдинга чиқди.

 

Мутахассислар корейс тилига қизиқиш ортишини ёшлар орасида Жанубий Корея маданиятининг кенг оммалашаётгани билан изоҳламоқда. 

 

Хусусан, К-поп, дорамалар ҳамда интернет платформалари бу жараёнга сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Шунингдек, Жанубий Кореяда таълим олиш истаги ҳам тобора ортиб бормоқда.

 

Қайд этилишича, Жанубий Корея ташкилотлари томонидан таълим дастурларининг қўллаб-қувватланаётгани ҳам муҳим омиллардан бири бўлган. Лойиҳалар доирасида синф хоналари жиҳозланиб, махсус ўқув адабиётлари етказиб берилмоқда ҳамда ўқитувчилар малакаси оширилмоқда.

 

2025 йил якунларига кўра, дунё бўйлаб қарийб 2,7 мингта мактабда корейс тили ўқитилган. Сўнгги тўрт йил ичида бундай таълим муассасалари сони 54 фоизга ошган. Ҳозирда Жанубий Кореядан ташқарида корейс тилини ўрганаётган ўқувчилар сони 236 минг нафарга етган.

 

Бугунги кунда Жанубий Корея университетлари ўзбекистонлик ёшлар орасида оммабоп йўналишлардан бири ҳисобланади. Республикада қўшма таълим дастурлари ва Корея олий таълим муассасалари филиаллари фаолият юритмоқда. 

 

Турли маданий фестиваллар, тил олимпиадалари ва академик алмашинув дастурлари ҳам корейс тилини ўрганаётганлар сонининг ортишига хизмат қилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.