Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти 29-Евроосиё иқтисодий саммити иштирокчиларига мурожаат йўллади

Саммит иштирокчилари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Глобал экологик жамғарма Ассамблеяси ҳамда Сувни тежаш бўйича бутунжаҳон форумига таклиф қилинди.

Ўзбекистон Президенти 29-Евроосиё иқтисодий саммити иштирокчиларига мурожаат йўллади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29-Евроосиё иқтисодий саммити иштирокчиларига мурожаат йўллаб, анжуман етакчи сиёсатчилар, ишбилармон доиралар ва экспертлар ҳамжамияти вакилларини бирлаштирган муҳим мулоқот майдони сифатида ўзини намоён этганини таъкидлади.

 

Мурожаат Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Элдор Орипов томонидан ўқиб эшиттирилди.

 

Давлат раҳбари саммитнинг Истанбул шаҳрида ўтказилаётгани алоҳида рамзий маънога эга эканини қайд этди. Таъкидланишича, асрлар давомида ушбу шаҳар Европа ва Осиё ўртасида кўприк бўлиб, минтақалараро маданий ҳамда савдо-иқтисодий алоқалар ривожига беқиёс ҳисса қўшиб келган.

 

Президент ўз мурожаатида замонавий Туркияда Режеп Таййип Эрдоғаннинг “Туркия асри” стратегик ғояси муваффақиятли амалга оширилаётганини алоҳида мамнуният билан қайд этди. 

 

Шунингдек, Туркия глобал кун тартибидаги долзарб муаммоларни самарали ҳал этиш йўлида ўз саъй-ҳаракатларини тўлиқ сафарбар этиб, халқаро муносабатларнинг ишончли ва нуфузли иштирокчисига айланиб бораётгани таъкидланди.

 

Президент Эрдоғаннинг қатъий интилишлари туфайли бугун Ўзбекистон ва Туркия муносабатлари кенг кўламли стратегик шериклик даражасига кўтарилгани қайд этилди.

 

Мурожаатда саммитнинг асосий мавзуларидан бири сифатида сув танқислиги ва “яшил” ресурслар шароитида глобал масъулият масаласи алоҳида аҳамият касб этаётганига тўхтаб ўтилди. Президент дунё тобора кучайиб бораётган иқлим хавф-хатарларига, жумладан, чўлланиш, тупроқ емирилиши, сув танқислиги ва экологик вазият ёмонлашувига дуч келаётганини таъкидлади.

 

Давлат раҳбари Марказий Осиёда ушбу жараёнлар айниқса кескин намоён бўлаётганини билдириб, ҳарорат ошиш суръатлари жаҳон ўртача меъёрларидан юқори экани, музликлар емирилаётгани ва тупроқ деградацияси кучаяётганига эътибор қаратди.

 

Президент сўзларига кўра, экологик барқарорликни таъминлаш Янги Ўзбекистонни тараққий эттиришнинг устувор йўналишларидан бирига айланган. “Яшил макон” лойиҳаси доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт экилаётгани, Орол денгизининг қуриган тубида эса улкан яшил ҳимоя майдонлари яратилаётгани билдирилди.

 

Шунингдек, Ўзбекистон ривожланишнинг яшил моделига изчиллик билан ўтаётгани, зарарли чиқиндилар ҳажмини 35 фоизга қисқартириб, 2035 йилга қадар бу кўрсаткични 50 фоизгача камайтириш мақсад қилингани қайд этилди.

 

Мурожаатда сув ресурсларини самарали бошқариш, жумладан, сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилаётгани, бу эса ҳар йили катта миқдорда сув захираларини тежаш имконини бераётгани таъкидланди.

 

Президент Ўзбекистон бундан буён ҳам “яшил” кун тартибини фаол илгари суриш ва глобал экологик хавфларни самарали ҳал этиш йўлларини топишга ҳисса қўшишни давом эттиришини билдирди.

 

Шунингдек, саммит иштирокчилари мамлакатда ўтказиладиган халқаро тадбирларга, хусусан, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Глобал экологик жамғарма Ассамблеяси ҳамда Сувни тежаш бўйича бутунжаҳон форумига таклиф қилинди.

 

Якунда давлат раҳбари Ўзбекистон кенг кўламли ҳамкорлик учун доим очиқ эканини ва келгусида ҳам барқарор ривожланишни таъминлашга кўмаклашишга тайёрлигини таъкидлади.

 

“Биз барча саъй-ҳаракатларимизни бирлаштирган ҳолдагина бугунги ва келгуси авлодлар учун фаровон келажакни таъминлай оламиз. Саммит қатнашчилари фаолиятига омад ва катта амалий натижалар ёр бўлишини тилайман”, деди Президент.

 

custom img

Россия Ўзбекистондан бир неча турдаги сабзавот ва мевалар олиб киришни чеклади

Чеклов фитосанитария қоидаларини энг кўп бузган бешта ўзбекистонлик экспортчига нисбатан жорий этилди.

custom img

Ўзбекистонга саёҳатларга қизиқиш 54 фоизга ошди — Expedia Group

Ўзбекистонга саёҳатни бронь қилган сайёҳлар сони ўтган йилнинг июнь ойига нисбатан 45,6 фоизга, харид қилинган авиачипталар сони 23 фоизга ошди.

custom img

Президент ҳокимларга гўшт импорти бўйича аниқ режа тузишни топширди

Гўштни самолётда олиб келиш бўйича имтиёз йил якунигача узайтирилади.

custom img

Тадбиркорлар учун жарималар ва тўловлар камайтирилиши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев назорат қилувчи органларга тадбиркорларга камчиликларни бартараф этишга кўмаклашиш зарурлигини таъкидлаб, жарималар, тўловлар ва йиғимларни қисқартириш бўйича топшириқ берди.

custom img

Тошкентда Бўзсув каналида бир киши чўкиб кетиб, ҳалок бўлди

Марҳумнинг жасади чўкиб кетганидан қарийб беш соат ўтиб топилди.

custom img

Тошкентдаги “Мовий гумбазлар” кафеси дастлабки қиёфасига қайтарилади

Маданий мерос агентлиги биринчи ўринбосари “Мовий гумбазлар” кафеси муаллифи — таниқли меъмор Вил Муратов билан биргаликда маданий мерос объектини кўздан кечирди.

custom img

ОАВда фаолият юритаётган хотин-қизлар учун “Атиргул – 2026” танлови эълон қилинди

Танловга номзодлар бўйича тавсияномалар 2026 йилнинг 20 июлидан 20 августигача қабул қилинади. Танлов ғолиблари Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида эълон қилинади.

custom img

Беларусдаги Ўзбекистон элчиси лавозимидан озод этилди

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев қатор давлатлардаги элчилар фаолияти танқид қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"