Ўзбекистон

Бозор фаолиятидаги ортиқча талаблар 30 фоизга қисқартирилади

Мажбурий талаблар ягона реестрга киритилиб, электрон мониторинг тизими жорий этилади.

Бозор фаолиятидаги ортиқча талаблар 30 фоизга қисқартирилади

 

Мажбурий талабларни мақбуллаштириш ва бюрократик юкни қисқартириш бўйича янги тизим жорий этилади.

Тақдимотда тадбиркорлик фаолиятига оид мажбурий талабларни қайта кўриб чиқиш ва уларни мақбуллаштириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.



Қайд этилишича, бугунги кунда бозорлар фаолиятига доир 20 га яқин ҳужжатда 500 дан ортиқ талаблар тарқоқ ҳолда қўлланилмоқда. Уларни тизимлаштириш орқали мавжуд талабларнинг 30 фоиздан ортиғини мақбуллаштириш имконияти мавжудлиги таъкидланди.



Шунингдек, санитария талабларига мувофиқлик бўйича далолатномаларни шакллантириш ҳамда текширувдан ўтадиган ходимлар рўйхатини электрон тизим орқали юритиш имкониятлари мавжудлиги қайд этилди.

 

Тақдимотда тадбиркорлик соҳасидаги барча мажбурий талабларни ягона Мажбурий талаблар реестрига киритиш, уларни амалий кўрсаткичлар асосида баҳолаш ҳамда комплекс мониторинг тизимини жорий этиш таклиф қилинди.



Бундан ташқари, БАА ва Cингапур тажрибаси асосида самарасиз, эскирган ва ортиқча бюрократик талабларни босқичма-босқич бекор қилиш, “Бизнес калькулятори”, «гилётина» усули ҳамда “one in — one out” механизмларини жорий этиш режалаштирилмоқда.



Шунингдек, ҳар бир талабнинг самарадорлигини мунтазам мониторинг қилиш ҳамда ҳар уч йилда унинг натижадорлигини қайта баҳолаш тизими йўлга қўйилиши назарда тутилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.