Ўзбекистон

Журналистлар уюшмасида “Оммавий ахборот воситаларида оила мавзуси ёритилиши”га бағишланган йиғилиш ўтказилди

Тадбир доирасида Нозима Воҳидова “Ибратли оила” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Журналистлар уюшмасида “Оммавий ахборот воситаларида оила мавзуси ёритилиши”га бағишланган йиғилиш ўтказилди

 

2026 йил 13 май куни Ўзбекистон Журналистлар уюшмасида 15 май — Халқаро оила куни муносабати билан “Оммавий ахборот воситаларида оила мавзусини ёритишнинг долзарб масалалари” мавзусида Журналист аёллар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда кенгаш аъзолари, аёл журналистлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

Йиғилиш давомида оммавий ахборот воситаларида оила мавзусини ёритиш масалалари, миллий қадриятлар, оилавий муҳитнинг жамият тараққиётидаги ўрни, аёлларнинг оиладаги масъулияти ҳамда фарзанд тарбиясидаги беқиёс ҳиссаси ҳақида фикр алмашилди.

 

Сўзга чиққанлар оила жамиятнинг таянчи, маънавият ва тарбия маскани эканини алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, бугунги глобаллашув даврида ОАВ вакилларининг оилавий қадриятларни тарғиб этиш, ёшларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш ҳамда жамиятда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлашдаги ўрни муҳим экани қайд этилди.

 

Тадбирда журналистларнинг бу борадаги масъулияти, медиа материалларда оилага оид мавзуларни ҳаққоний ва таъсирчан ёритиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

 

Тадбир доирасида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Маданият ва маърифат» телеканали» давлат муассасаси «Кино-видеомаҳсулотлар ва тезкор дубляж» муҳарририятининг катта муҳаррири  Нозима Воҳидова Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 сентябрдаги “Ибратли оила” кўкрак нишони тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги 437-сон қарорига асосан “Ибратли оила” кўкрак нишони билан тантанали равишда тақдирланди.

 

Йиғилиш якунида оилавий қадриятларни кенг тарғиб қилиш, аёл журналистларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ОАВда оила мавзусидаги материаллар сифатини янада ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Журналистлар уюшмасида “Оммавий ахборот воситаларида оила мавзуси ёритилиши”га бағишланган йиғилиш ўтказилди | Zamon.uz