Зироат Мирзиёева анъанавий “Инсон учун” фестивалига ташриф буюрди
Ташриф давомида Ўзбекистон Биринчи хоними ижтимоий лойиҳалар, ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан танишди.

Ўзбекистон Биринчи хоними Тошкент шаҳрида ўтказилаётган анъанавий “Инсон учун” фестивалига ташриф буюрди.

Ташриф давомида Зироат Мирзиёева ижтимоий лойиҳалар, ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, шунингдек ёшлар ва оилаларни қўллаб-қувватлашнинг замонавий механизмлари билан танишди.

Қайд этилишича, фестиваль ижтимоий ҳимоя, инклюзив бандлик ва аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш йўналишидаги ташаббусларни илгари суриш мақсадида давлат ташкилотлари, бизнес вакиллари, банклар, халқаро ва жамоат ташкилотларини бирлаштирди.









