Жаҳон

АҚШ делегацияси Пекинга шахсий телефонларсиз борди

Трамп маъмурияти Хитой сафарида вақтинчалик қурилмалардан фойдаланди.

АҚШ делегацияси Пекинга шахсий телефонларсиз борди

 

АҚШ президенти Доналд Трамп бошчилигидаги расмий делегация Хитойга ташриф давомида киберхавфсизлик чораларини кучайтирган. Fox News хабарига кўра, Пекинга ташриф буюрган америкалик амалдорлар ҳамда йирик компаниялар раҳбарлари эҳтимолий киберҳужумлар хавфи сабаб шахсий телефон ва ноутбукларидан фойдаланмаган.



Маълум қилинишича, делегация аъзолари сафар учун махсус тайёрланган вақтинчалик мобил қурилмалар ва компьютерлардан фойдаланган. Улар орасида Apple, Boeing, Qualcomm ҳамда BlackRock каби йирик корпорациялар раҳбарлари ҳам бўлгани қайд этилган.



Шунингдек, делегация вакилларига қурилмаларни USB портларига уламаслик, номаълум тармоқлардан фойдаланмаслик ҳамда маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича махсус тавсиялар берилган.



Эслатиб ўтамиз, Доналд Трампнинг Хитойга расмий ташрифи 15 майга қадар давом этади. Ташриф доирасида АҚШ президенти ва Хитой раиси Си Цзинпин Пекиндаги Халқ йиғинлари залида музокаралар ўтказди.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.