Жаҳон

Нетаняху уруш даврида БААга махфий ташриф буюрган

“Моссад” раҳбари ҳам можаро давомида ҳамкорликни мувофиқлаштириш мақсадида камида икки марта БААга борган.

Нетаняху уруш даврида БААга махфий ташриф буюрган

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Эрон билан уруш даврида яширин равишда Бирлашган Араб Амирликларига ташриф буюргани маълум бўлди. Бу ҳақда Times of Israel хабар берди.

 

Бош вазир идораси хабарига кўра, Нетаняху БАА президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид билан учрашув ўтказган. Идора баёнотида ушбу ташриф Исроил ва БАА ўртасидаги муносабатларда “тарихий ютуқ” бўлгани таъкидланган.

 

Аввалроқ АҚШнинг юқори мартабали амалдорлари Исроил Эрон билан уруш вақтида БААга “Ирон Dome” ҳаво мудофаа тизими ҳамда уни бошқарувчи ҳарбийларни юборганини тасдиқлаган эди.

 

The Wall Street Journal нашрининг араб амалдорлари ва вазиятдан хабардор манбаларга таяниб ёзишича, “Моссад” раҳбари Давид Барнеа ҳам можаро давомида ҳамкорликни мувофиқлаштириш мақсадида камида икки марта БААга борган.

 

Манбаларга кўра, Исроил ва БАА Эроннинг йирик нефть-кимё объектига уюштирилган ҳужумни ҳам мувофиқлаштирган бўлиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, Исроил ва БАА 2020 йилда дипломатик муносабатларни нормаллаштирган эди. 2018 йилда ҳам Нетаняхунинг Шайх Муҳаммад бин Зоид билан яширин учрашув учун БААга боргани ҳақида хабарлар тарқалган.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

2025 йил охирида шаҳарда бу ёш гуруҳига мансуб 5,29 миллион киши яшаган.