Саида Мирзиёева Осиё хотин-қизлари форумида Президент мурожаатини ўқиб эшиттирди
Мурожаатда аёллар салоҳияти ва халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти таъкидланди.

Бугун Бухоро шаҳрида ўз ишини бошлаган Осиё хотин-қизлари иккинчи форумида Ўзбекистон Президенти номидан анжуман иштирокчиларига йўлланган мурожаат ўқиб эшиттирилди.
Мурожаатни Президент Администрацияси раҳбари — Саида Мирзиёева форум қатнашчиларига етказди.
Президент мурожаатида Осиёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган етакчи аёллар — сиёсатчилар, тадбиркорлар, олима ва экспертларнинг юксак касбий салоҳияти, бой билим ва тажрибаси муҳим аҳамиятга эга экани алоҳида таъкидланди.








