Жаҳон

Эпштейннинг ўзбекистонлик "қурбони" кўрсатма берди

18 ёшида Ўзбекистондан модель сифатида АҚШга олиб кетилган аёл Эпштейн уч йил давомида уни мунтазам зўрлаганини маълум қилди.

Эпштейннинг ўзбекистонлик "қурбони" кўрсатма берди

АҚШ Конгрессида ташкил этилган махсус эшитувда Жеффри Эпштейн ва унинг шериклари томонидан жинсий зўравонликка учраган аёллар кўрсатма берди. Улар орасида ўсмирлик даврида Ўзбекистондан модель сифатида ёлланган Роза исмли аёл ҳам бор эди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Роза Вакиллар палатасидаги демократлар томонидан Флорида штатининг Вест Палм Бич шаҳрида ташкил этилган норасмий эшитувда омма олдида чиқиш қилди. Демократ конгрессмен Роберт Гарсиянинг айтишича, айнан шу ҳудудда Эпштейннинг жиноятлари илк бор кенг жамоатчиликка маълум бўла бошлаган. Эшитув Доналд Трaмпнинг Мар-а-Лаго қароргоҳига яқин ҳудудда ўтказилгани ҳам алоҳида таъкидланди.

 

Роза ўз кўрсатмасида 2008 йилда, 18 ёшида Эпштейннинг шериги ва франциялик модель агенти Жин-Люк Брунел (вафот этган) билан танишганини айтди. Унга халқаро модель карераси ваъда қилинган.

 

“Молиявий жиҳатдан беқарор оиладан чиққаним учун мен идеал нишон эдим”, — деди у Конгрессдаги чиқиши вақтида.

 

Унинг айтишича, 2009 йил май ойида виза билан Нью-Йоркка келган ва орадан икки ой ўтиб Брунел уни Жеффри Эпштейн билан таништирган. Ўша пайтда Эпштейн вояга етмаган шахсни фоҳишаликка жалб қилиш айби билан судланганидан кейин Флорида штатида уй қамоғида эди.

 

Роза айнан шу ҳолатга алоҳида урғу бериб, Эпштейн судланган ва расман назорат остида бўлганига қарамай, янги қурбонларни топишда давом этганини айтди.

 

Унинг сўзларига кўра, Эпштейн унга Флорида илм-фан жамғармасида ишлашни таклиф қилган. Бу фонд Эпштейннинг 2008 йилги ҳукмидан кейинги махсус келишув асосида фаолият юритган даврига тўғри келади. Ўша келишувга кўра, Эпштейн қамоқда бўлишига қарамай ҳафтасига олти кун, кунига 16 соатгача ташқарига чиқиш ҳуқуқига эга бўлган.

 

Демократ қонунчилар айнан шу plea deal — айбни тан олиш эвазига енгилроқ жазони назарда тутувчи келишувни кескин танқид қилди. Уларнинг фикрича, бу келишув Эпштейннинг амалда жазо тизимидан четда қолишига ва яна йиллар давомида зўравонлик ҳамда одам савдоси билан шуғулланишига имкон яратган.

 

Роза Конгрессга берган кўрсатмасида уй қамоғида бўлган Эпштейн томонидан қандай зўравонликка учраганини ҳам айтди.

 

“Бир куни унинг массажчиси мени хонасига чақирди ва Жеффри томонидан илк бор жинсий тажовузга учрадим. Кейинги уч йил давомида мунтазам зўрлашга дучор бўлдим”, — деди у.

 

У Эпштейннинг судланган бўлишига қарамай бемалол ҳаракатланаётгани ва катта таъсир доирасига эгалигини кўриб, адолатга эришиш деярли имконсиздек туюлганини билдирди.

 

Демократ қонунчилар эшитув давомида Эпштейн ва унинг шериклари йиллар давомида жавобгарликдан қочиб юргани, жабрланувчилар эса ҳуқуқ тизими томонидан бир неча бор ҳимоясиз қолдирилгани ҳақида гапирди.

 

Роза шунингдек, АҚШ Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган Эпштейн файлларида унинг исми тасодифан ошкор бўлиб кетганини айтиб, бу ҳолат яна руҳий зарба берганини билдирди.

 

“Бой ва қудратли одамларнинг исмлари ёпиқ қолмоқда, аммо жабрланувчиларнинг маълумотлари ошкор бўлиб кетди”, — деди у.

 

Унинг айтишича, ҳужжатлар эълон қилинганидан кейин турли давлатлардан журналистлар ва нотаниш одамлар у билан боғлана бошлаган.

 

“Энди мен доим ортимга қараб яшашга мажбурман. Бу хато ҳаётимга узоқ муддатда қандай таъсир қилишини тасаввур ҳам қила олмайман”, — деди Роза.

 

АҚШ Адлия вазирлиги эса жабрланувчилар шахсини ҳимоя қилиш масаласига жиддий ёндашишини билдирган. Вазирлик айрим ҳужжатларда шахслар маълумоти нотўғри таҳрир сабаб ошкор бўлиб кетганини ва бунга техник ёки инсоний омиллар сабаб бўлганини маълум қилган.

 

Эшитувда Эпштейн қурбонларидан яна бири — Мария Фармер ҳам олдиндан ёзиб олинган видеомурожаат орқали қатнашди. У Эпштейн ҳақида илк бор 1996 йилда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берганини ва расмийлар йиллар давомида етарли чоралар кўрмаганини айтди.

 

“Ҳукумат ҳақиқатни айта бошлаши керак”, — деди у.

 

Жеффри Эпштейн 2019 йил 10 август куни Нью-Йоркдаги қамоқхонада жинсий савдо айбловлари бўйича суд жараёнини кутаётган пайтда вафот этган. У 2008 йилда вояга етмаган шахсни фоҳишаликка жалб қилиш айби билан судланган ва жинсий жиноятчи сифатида рўйхатга олинган эди.

custom img

Олимлар Эбола вирусининг Европага тарқалиш хавфини 92 фоиз деб баҳолади

Япон олимлари ҳисоб-китобларига кўра, Эбола вирусининг халқаро авиақатновлар орқали Европага кириб келиш эҳтимоли юқори бўлиб, энг катта хавф Белгияда қайд этилган.

custom img

Туркия барқарор туризм бўйича халқаро эътирофга сазовор бўлди

Туркия экологик ва маданий барқарорлик соҳасидаги саъй-ҳаракатлари натижасида Wanderlust журналининг “The Travel Green List 2026” рўйхатидан икки йўналиш бўйича ўрин олди.

custom img

2035 йилгача иссиқхона газлари чиқиндиларини 50 фоизга камайтириш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон делегацияси Бонндаги FMCP3 сессиясида миллий иқлим мажбуриятлари бўйича эришилган натижаларни тақдим этди.

custom img

Зеленский Путин билан G7да учрашув таклиф қилди, Россия жавоб бермади

Украина томони музокара ташаббусини бир нечта каналлар орқали етказган.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистонда мигрантларни қабул қилиш марказлари бўйича келишувлар йўқ — EИ

Европа Иттифоқи Марказий Осиёда мигрантлар марказларини очиш юзасидан ҳозирча ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаганини маълум қилди.

custom img

АҚШ ва Эрон дастлабки сулҳ битимини имзолади

Бироқ томонлар ҳали узоқ муддатли сулҳ бўйича якуний келишувга эришмаган.

custom img

Ҳормуз бўғозидан ўтиш 60 кун давомида бепул бўлади

60 кунлик муддатдан сўнг Теҳрон навигация ва хавфсизлик хизматлари учун тўлов жорий этишни режалаштирмоқда.

custom img

Трамп Оқ уй майдонида илк бор UFC турнирини ўтказди

Тадбир Трампнинг 80 йиллик юбилейи ва АҚШнинг 250 йиллиги муносабати билан ташкил этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"