Ўзбекистон

Ўзбекистонда туғилганлик ҳақидаги маълумотномани энди онлайн олиш мумкин

2023-йилдан кейин туғилган болалар учун туғилганлик ҳақидаги маълумотнома электрон шаклда тақдим этилади.

Ўзбекистонда туғилганлик ҳақидаги маълумотномани энди онлайн олиш мумкин

Ўзбекистонда туғилганлик ҳақидаги маълумотномани эндиликда онлайн тарзда олиш имконияти яратилди. Янги хизмат орқали фуқаролар туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилганлиги тўғрисидаги маълумотномани my.gov.uz портали орқали электрон шаклда юклаб олишлари мумкин бўлади.

 

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 550-сон қарорига мувофиқ, 2023 йилдан бошлаб туғилганликни қайд этиш комплекс давлат хизмати асосида амалга оширилмоқда. Мазкур тартибга кўра, туғруқхона чақалоқ ҳақидаги маълумотларни электрон тарзда ФҲДЁ органларига юборади ва ҳужжатлар автоматик шакллантирилади.

 

Аввал фақат туғруқхона томонидан QR-кодли шаклда берилган маълумотнома энди my.gov.uz портали орқали ҳам тақдим этилади. Ушбу ҳужжат туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилган.

 

Хизматдан фойдаланиш учун фойдаланувчи my.gov.uz порталига ЭРИ ёки OneID орқали киради. Фарзанд туғилганлиги ФҲДЁ органида қайд этилгач, онанинг шахсий кабинетига электрон хабарнома юборилади. Сўнг “Маълумотномалар” бўлими орқали керакли ҳужжатни юклаб олиш мумкин бўлади.

 

Мазкур хизмат бепул тақдим этилади ҳамда ортиқча қоғозбозликни бартараф этади. Шунингдек, маълумотнома йўқолган тақдирда уни исталган вақтда портал орқали қайта юклаб олиш имконияти мавжуд.

 

Таъкидланишича, хизмат 2023 йил ва ундан кейин туғилган болалар учун амал қилади.

custom img

Самарқанддаги Оқбўйра туризм қишлоғида портлаш содир бўлди

15 апрель куни кондаги портлатишлардан сўнг аҳоли уйларига тош бўлаклари тушган, уй деворларида ёриқлар пайдо бўлган ҳамда болалар ва қариялар саросимада қолган.

custom img

“Жўйзар” каналининг 22,5 километри бетонланади — Саида Мирзиёева

Бу билан йилига 12 миллион куб метр сув исроф бўлишининг олди олинади.

custom img

Тошкентда тақиқланган жойда қолдирилган автомобиллар жарима майдончасига олиб кетилади

Эндиликда пиёдалар йўлаклари, бекатлар ва тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланган ҳудудларда қолдирилган автомобиллар эвакуация қилинади.

custom img

Самарқанд 2026 йилда йирик экологик форум ва кўргазмага мезбонлик қилади

Самарқандда ўтказиладиган “Eco Expo Central Asia 2026” халқаро кўргазмаси, GEF VIII Ассамблеяси ҳамда “Green University” ва “яшил” техникумлар фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

custom img

1 июндан "свет" ва газ нархи ошади

200 кВт дан 500 кВт гача электр энергиясига 900 сўмдан тўланади. Табиий газ бўйича барча истеъмолчилар учун 1 куб метр газ нархи 2 000 сўм этиб белгиланди.

custom img

Саида Мирзиёева Бухородаги боғча ва поликлиникаларни кўздан кечирди

Бухорода ўтган асрда очилган боғча қайта қурилиб, икки йил ичида 36 та поликлиника реконструкция қилинади.

custom img

Ўқитувчилар фарзандлари учун контрактнинг 30 фоизи қоплаб берилиши мумкин

Чегирма магистратура, сиртқи, кечки, масофавий, қўшма дастурлар ҳамда супер-контракт шаклларига татбиқ этилмайди.

custom img

Фарғонада тоға ва жиян наркосавдогарлар қўлга олинди

Тезкор тадбирда жами 5 кг гашиш олинган бўлиб, мазкур моддалар қўшни давлатдан олиб кирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"