Жаҳон

“Ўзимни Россиядаги ўзбекдек ҳис қиляпман” — Россия фуқароси Қозоғистондаги бюрократияни танқид қилди

Олмаотада Россия фуқароси банк картаси расмийлаштириш жараёнини танқид қилган видео учун 10 суткага қамалди.

“Ўзимни Россиядаги ўзбекдек ҳис қиляпман” — Россия фуқароси Қозоғистондаги бюрократияни танқид қилди

 

Олмаотада Россия фуқароси ижтимоий тармоқларда қўпол ва ҳақоратли сўзлар билан видео жойлаштиргани учун 10 суткага маъмурий қамоққа олинди. Бу ҳақда Ulysmedia.kz хабар берди.



Маълумотларга кўра, видео муаллифи Олмаотада банк хизматларидан фойдаланиш жараёнидаги мураккаб тартибларни ҳиссий тарзда изоҳлаб, ўзини “Россиядаги ўзбекка ўхшатган” ва жараённи танқид қилган. Унинг нутқида қўпол сўзлар ишлатилгани жамоат тартибини бузиш сифатида баҳоланган.



Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан текширув ўтказилишига сабаб бўлган.



Олмаота шаҳар ихтисослаштирилган туманлараро маъмурий суди қарорига кўра, фуқаро “майда безорилик” моддаси бўйича айбдор деб топилиб, 10 кунлик маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

“Ўзимни Россиядаги ўзбекдек ҳис қиляпман” — Россия фуқароси Қозоғистондаги бюрократияни танқид қилди | Zamon.uz