Жаҳон

Исроилликларнинг аксарияти Нетаняхунинг сиёсатдан кетишини истамоқда

Аҳолининг ярмидан кўпи Нетаняху сиёсий фаолиятини якунлаши керак деб ҳисоблайди.

Исроилликларнинг аксарияти Нетаняхунинг сиёсатдан кетишини истамоқда

Исроилда ўтказилган янги сўровнома натижаларига кўра, фуқароларнинг аксарияти бош вазир Бинямин Нетаняхунинг яқинлашаётган Кнессет сайловларида қатнашмаслиги ва сиёсатдан кетишини қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳақда Maariv газетасига таяниб, Jerusalem Post хабар берди.

 

Газета эълон қилган тадқиқотга кўра, респондентларнинг 55 фоизи Нетаняху сиёсий фаолиятини якунлаши керак деб ҳисоблайди. 38 фоиз иштирокчи эса унинг Ликуд партиясига етакчилик қилган ҳолда сайловда қатнашишини маъқуллаган. Яна 7 фоиз респондент бу борада аниқ фикр билдирмаган.

 

Сўров натижалари ҳукмрон коалициянинг парламентдаги позицияси заифлашаётганини ҳам кўрсатган. Тадқиқотга кўра, Ликуд ва Итамар Бен-Гвирнинг “Отзма Еҳудит” партияси биттадан мандат йўқотмоқда. Натижада ҳукмрон коалиция 49 ўрин билан чекланмоқда.

 

Шу билан бирга, мухолифат блокининг кўрсаткичлари яхшиланиб, араб партияларисиз ҳисобланганда 61 мандатга етаётгани қайд этилган. Бу эса Кнессетда кўпчиликни шакллантириш учун етарли ҳисобланади.

 

Сўровнома айрим эҳтимолий сиёсий иттифоқларни ҳам таҳлил қилган. Хусусан, Гади Айзенкотнинг собиқ бош вазирлар Нафтали Беннет ва Яир Лапид билан бирлашиши ҳолатида қўшма рўйхат 49 мандат олиши мумкинлиги қайд этилган.

 

Тадқиқот Lazar Research маркази томонидан Panel4All ҳамкорлигида 12–13 май кунлари ўтказилган. Унда Исроилнинг 18 ёшдан катта 502 нафар яҳудий ва араб фуқароси иштирок этган.

custom img

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

custom img

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"