Ўзбекистон

Бибихоним мадрасасини нега Америка таъмирлаб беряпти?

Туризм қўмитаси раиси тарихий обидаларни тиклаш ва реставрация қилиш соҳасида Ўзбекистонда мутахассислар етишмаслигини, маблағ масаласида эса муаммо йўқлигини таъкидлади.

Бибихоним мадрасасини нега Америка таъмирлаб беряпти?

 

Самарқанддаги Бибихоним мадрасасини нега Америка ҳукумати таъмирлаб беряпти? Ахир ҳар йили қўмитага ҳам, тарихий биноларни таъмирлаш ишларига ҳам бюджетдан катта маблағ ажратилади. Буни Ўзбекистон ўз ҳисобидан амалга ошира олмайдими? Zamon.uz журналистининг мазкур саволига Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов Туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича ташкил этилган матбуот анжуманида жавоб берди.



Раиснинг таъкидлашича, ушбу тарихий обиданинг реставрацияси масаласи давлат раҳбари эътиборидаги муҳим йўналишлардан бири бўлиб, ишлар аввало чуқур илмий ва техник ўрганишларни талаб этади.



Бинонинг ички ҳолатини тўлиқ баҳолаш, тегишли ўрганишлар ўтказиш ҳамда тўғри реставрация усулини белгилаш учун мутахассислар томонидан комплекс тадқиқотлар олиб борилиши зарур. Ушбу жараён эса маълум вақтни талаб этади.



Шунингдек, тарихий обидаларни тиклаш ва консервация қилиш соҳасида хорижий мутахассисларнинг тажрибаси муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.



“Мутахассислар асосий муаммо, улар томонидан аниқ хулоса берилса, реставрация ишлари Ўзбекистоннинг ўзи ҳам тегишли дирекциялари томонидан амалга ошириши мумкин. Молиялаштириш масаласида эса давлат раҳбари томонидан барча харажатларни қоплашга тайёрлик билдирилган,” — деди Абдулазиз Аққулов.



Қайд этилишича, жараён шошилинч эмас, балки эҳтиёткорлик ва илмий ёндашув асосида олиб борилади. Дастлабки ўрганиш ишлари ярим йилдан бир йилгача давом этиши мумкин.



Мутасаддилар таъкидлашича, ушбу турдаги реставрация ишларида халқаро тажриба ва технологияларни жалб қилиш муҳим бўлиб, жараённи бошлаган мутахассислардан уни якунига етказиши ҳам талаб этилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Бибихоним мадрасасини нега Америка таъмирлаб беряпти? | Zamon.uz