Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев ахалтака отлари бўйича жаҳон чемпионати ғолибларини табриклади

Давлат раҳбари мусобақа иштирокчилари ва меҳмонларни самимий қутлаб, беллашувларда юксак маҳорат, жасорат ва миллий анъаналарга садоқат намунасини кўрсатган спортчиларни эътироф этди.

Шавкат Мирзиёев ахалтака отлари бўйича жаҳон чемпионати ғолибларини табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ахалтака отлари бўйича “Шарқ марвариди — 2026” жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорларига табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Давлат раҳбари мусобақа иштирокчилари ва меҳмонларни самимий қутлаб, беллашувларда юксак маҳорат, жасорат ва миллий анъаналарга садоқат намунасини кўрсатган спортчиларни алоҳида эътироф этди.

 

Қайд этилишича, тантанали маросим Ашхобод шаҳридаги “Ашхобод” боғида ўтказилган бўлиб, ушбу маскан Ўзбекистон ва Туркманистон халқлари ўртасидаги  асрлик дўстлик, яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва муштарак маънавий қадриятларнинг рамзи сифатида таърифланган.

 

Президент нутқида Марказий Осиё халқлари ҳаётида от қадимдан озодлик, мардлик, садоқат, матонат ва нафосат тимсоли бўлиб келгани таъкидланиб, бугунги кунда ҳам бу анъаналар изчил давом эттирилаётгани қайд этилди.

 

Шунингдек, Туркманистонда от спортини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан Президент Сердар Бердимуҳамедов ва Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов раҳнамолигида олиб борилаётган ишлар юқори баҳоланди.

 

Мирзиёев ахалтака тулпорлари нафақат туркман халқининг миллий ифтихори, балки бутун минтақанинг бебаҳо маданий мероси эканини алоҳида таъкидлади.

 

Шунингдек, Ўзбекистонда миллий спорт турларини ривожлантириш, от спортини оммалаштириш, наслдор йилқичиликни қўллаб-қувватлаш ва замонавий инфратузилма яратиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани билдирилди.

 

Давлат раҳбари моҳир чавандозлар ва мутахассислар ёш авлодни ватанпарварлик, азм-у шижоат ва соғлом турмуш тарзи руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётганини қайд этди.

 

Якунда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада кенгайтириш ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш давом эттирилиши таъкидланди.

 

Президент ғолиб ва совриндорларни яна бир бор табриклаб, уларга мустаҳкам соғлиқ ва фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев ахалтака отлари бўйича жаҳон чемпионати ғолибларини табриклади | Zamon.uz