Ўзбекистон

Тошкент – Иссиқкўл йўналишида янги авиақатнов йўлга қўйилади

Дастлабки рейс 2026 йил 24 июнда Тошкент – Тамчи йўналишида амалга оширилиши кутилмоқда.

Тошкент – Иссиқкўл йўналишида янги авиақатнов йўлга қўйилади

2026 йил 15 май куни “Ўзбекистон аэропортлари” АЖда Қирғизистоннинг “Asman Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда икки давлат ўртасида йўловчи ташиш йўналишларини кенгайтириш, янги авиайўналишлар очиш ҳамда мавжуд аэропортлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.



Музокаралар давомида “Asman Airlines” авиакомпанияси Тошкент халқаро аэропорти ҳамда Қирғизистон аэропортлари ўртасида мунтазам парвозларни йўлга қўйиш бўйича ўз режаларини тақдим этди.



Дастлабки босқичда Тошкент – Тамчи (Иссиқкўл) йўналишида мунтазам рейсларни йўлга қўйиш кўзда тутилган бўлиб, ушбу парвозларни 2026 йил 24 июндан бошлаш режалаштирилган. Рейслар “Dash 8-400” туридаги ҳаво кемаларида амалга оширилиши белгиланган.



Шунингдек, келгусида авиакомпания маршрут тармоғини кенгайтириш ҳам режалаштирилган. Хусусан, куз мавсумига қадар Тошкент – Ош йўналишида, қиш мавсумида эса Тошкент – Қоракўл йўналишида рейсларни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилмоқда. Бундан ташқари, Тошкент – Бишкек йўналишида ҳам мунтазам авиқатновларни очиш имконияти ўрганилмоқда.



“Asman Airlines” Қирғизистоннинг давлат авиакомпанияси бўлиб, “Қирғизистон аэропортлари” АЖ таркибидаги шўба корхона ҳисобланади. Ҳозирда авиакомпания ички йўналишлар билан бирга Олмаота ва Хўжанд каби халқаро йўналишларда ҳам парвозларни амалга ошириб келмоқда.

Ўзбекистонда истеъмол товарлари текшируви: 73 номдаги маҳсулотда камчилик топилди

Ўзбекистонда истеъмол товарлари текшируви: 73 номдаги маҳсулотда камчилик топилди

2026 йилнинг саккиз ойида 60 турдаги 558 номдаги маҳсулот лаборатория экспертизасидан ўтказилди.

Тошкентда қизамиқ хавфи ортдими? Расмий муносабат билдирилди

Тошкентда қизамиқ хавфи ортдими? Расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда қизамиққа гумон қилинган 290 та ҳолат ва беморлар билан алоқада бўлган 10 мингдан ортиқ шахс рўйхатга олингани ҳақида хабарлар тарқалди.

“Асосий вазифа — эришилган ушбу келишувларни аниқ амалий натижаларга, яъни инвестициялар, замонавий корхоналар ва янги иш ўринларига айлантириш” — Саида Мирзиёева

“Асосий вазифа — эришилган ушбу келишувларни аниқ амалий натижаларга, яъни инвестициялар, замонавий корхоналар ва янги иш ўринларига айлантириш” — Саида Мирзиёева

Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Газсиз қоладиган манзиллар: 20 октябрь куни таъминот вақтинча тўхтатилади

Газсиз қоладиган манзиллар: 20 октябрь куни таъминот вақтинча тўхтатилади

Соат 09:00 дан 18:00 гача йирик газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Барча истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш 33 дақиқада тўлиқ тикланди.

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Фармонда унинг инвестицияларни жалб қилиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришдаги хизматлари эътироф этилган.

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

АҚШ Давлат котиби ушбу орден билан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Ўзбекистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.