Ўзбекистон

Тошкентда 912 марта қоида бузган Матиз’нинг жаримаси 311 млн сўмдан ошди

У 2024 йил апрель ойидан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини 912 марта бузган. Жарималарни ўз вақтида тўламаган.

Тошкентда 912 марта қоида бузган Матиз’нинг жаримаси 311 млн сўмдан ошди

Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам равишда қўпол бузиб келган “Матиз” автомобили ҳайдовчисига нисбатан 311 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик шаклланди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси 2-туманлараро бўлими иш юритувида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан чиқарилган маъмурий қарорлар асосида ижро ҳужжатлари юритилган.

 

Аниқланишича, фуқарога тегишли “Матиз” автомобили 2024 йил апрель ойидан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам бузиб келган. Натижада жами 912 та маъмурий жарима расмийлаштирилиб, умумий қарздорлик 311 миллион сўмдан ошган.

 

Идора маълумотида қайд этилишича, ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасликни одатга айлантирган, бироқ жарималарни ўз вақтида тўламаган. Оқибатда қарздорлик йиллар давомида ортиб борган ва автомобиль қидирувга берилган.

 

Олиб борилган тезкор қидирув ва мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида мазкур транспорт воситаси аниқланиб, 2026 йил 15 май куни жарима майдонига жойлаштирилган.

 

Мутасаддилар йўл ҳаракати қоидалари инсон ҳаётини сақлашга хизмат қилувчи муҳим мезон эканини таъкидлаб, қоидаларга амал қилмаслик жиддий ҳуқуқий оқибатларга олиб келишини эслатди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"