Жаҳон

Япония ноқонуний яшаган икки ўзбекистонликни депортация қилди

Фуқаролар Японияга ўқиш визаси билан кириб, қолиш муддати тугаганидан кейин ҳам мамлакатни тарк этмаган.

Япония ноқонуний яшаган икки ўзбекистонликни депортация қилди

Япония Иммиграция хизматлари агентлиги мамлакат ҳудудида ноқонуний яшаб келган икки нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди. Бу ҳақда Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, фуқаролар Японияга ўқиш визаси асосида кирган. Бироқ уларнинг мамлакатда қонуний қолиш муддати якунланганидан сўнг ҳам Японияда қолиб кетгани аниқланган. Кейинчалик улар иммиграция қоидаларини бузгани сабабли ҳибсга олиниб, депортация қилинган.

 

Элчихона “талаба” мақомидаги виза фақат таълим олиш мақсадида берилишини, ундан ноқонуний ишлаш ёки мамлакатда қолиш воситаси сифатида фойдаланиш мумкин эмаслигини таъкидлади.

 

Шунингдек, ноқонуний яшаш ёки ишлаш ҳолатлари аниқланганда ҳуқуқбузарларга нисбатан қатъий чоралар қўлланилиши, жумладан, ҳибсга олиш, иммиграция марказига жойлаштириш ва депортация қилиш амалиёти қўлланилиши билдирилди.

 

Дипломатик ваколатхона фуқароларни “Японияда осон иш” каби шубҳали таклифларга ишонмасликка ҳамда қочқинлик мақоми орқали мамлакатда узоқ муддат қолиш мумкинлиги ҳақидаги нотўғри тушунчалардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Япония ноқонуний яшаган икки ўзбекистонликни депортация қилди | Zamon.uz