Ўзбекистон

Ўзбекистон АҚШда ўрмонларни тиклаш бўйича ташаббусларини тақдим этди

“Яшил макон” доирасида 1 миллиарддан ортиқ дарахт экилгани қайд этилди.

Ўзбекистон АҚШда ўрмонларни тиклаш бўйича ташаббусларини тақдим этди



Ўзбекистон Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги делегация АҚШнинг Нью-Ёрк шаҳрида ўтказилган БМТ Ўрмонлар бўйича форумининг 21-сессиясида иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ҳам қатнашди.

 

       



Форумда БМТга аъзо давлатлар делегациялари, вазирлар, халқаро ташкилотлар ва экологик конвенциялар ижрочи директорлари иштирок этиб, глобал ўрмон сиёсати, БМТ Ўрмонлар бўйича стратегик режасини амалга ошириш, “Глобал ўрмонлар ҳисоботи – 2026”ни тайёрлаш ҳамда ўрмон секторини иқлим ва сув кун тартибига интеграция қилиш масалалари муҳокама қилинди.



Форумнинг очилишида сўзга чиққан Азиз Абдуҳакимов чўлланиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашда ўрмонларнинг ўрни муҳим эканини таъкидлади. У Орол денгизи фожиаси оқибатлари, хусусан, қуриган ҳудуднинг Оролқум чўлига айланганига алоҳида тўхталди.

 

       



Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида сўнгги беш йил ичида мамлакатда 1 миллиарддан ортиқ дарахт экилгани, яшил қоплам даражаси 8 фоиздан 14 фоизга ошгани қайд этилди. Ушбу кўрсаткични 2030 йилга бориб 30 фоизга етказиш мақсад қилинган.



Форум доирасида Ўзбекистон ва Конго Республикаси томонидан илгари сурилган 2027–2036 йилларни БМТ шафелигида “Ўрмон барпо этиш ва ўрмонларни тиклаш бўйича ҳаракатлар ўн йиллиги” деб эълон қилиш ташаббуси ҳам қўллаб-қувватланди.



Шунингдек, глобал даражада ўрмон барпо этиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш, чўлланишга қарши халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, қурғоқчиликка чидамли турларни ривожлантириш ҳамда чанг ва қум бўронларига қарши эрта огоҳлантириш тизимларини жорий этиш таклиф этилди.

 

     



Бундан ташқари, Марказий Осиё давлатларининг 2035 йилгача 1,5 миллион гектар майдонда трансчегаравий ўрмонлар барпо этишни назарда тутувчи “Яшил қалқон” минтақавий ташаббуси ҳам тақдим этилди.



Форум доирасида FАО билан ҳамкорликда ташкил этилган махсус тадбирда Ўзбекистонда экологик ислоҳотлар — “Яшил макон”, «Биомерос», “Тоза ҳаво”, “Чиқиндидан холи ҳудуд” ва “Экологик маданият” дастурларининг амалий натижалари ҳам намойиш этилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон АҚШда ўрмонларни тиклаш бўйича ташаббусларини тақдим этди | Zamon.uz