Ўзбекистон

Ўзбекистонда ноқонуний тамаки айланмаси 24,8 фоиздан 7 фоизга камайди

Тошкентда никотин муқобилларини тартибга солиш бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистонда ноқонуний тамаки айланмаси 24,8 фоиздан 7 фоизга камайди

 

Тошкент шаҳрида “никотин муқобилларини тартибга солишнинг долзарблиги: жамоат саломатлиги ва иқтисодий манфаатлар мувозанати” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.



Тадбир Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази томонидан ташкил этилди. Унда давлат органлари вакиллари, соҳа мутахассислари ҳамда экспертлар иштирок этиб, Ўзбекистонда никотин маҳсулотларини тартибга солиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, ноқонуний бозор улуши ва жамоат саломатлигини таъминлашда хавфга асосланган ёндашувнинг халқаро тажрибаси муҳокама қилинди.

 

       



Унда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси вакиллари сўзга чиқиб, тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш, яширин иқтисодий фаолиятни аниқлаш ва олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар самарадорлиги юзасидан маълумот берди.

 

     



Таъкидланишича, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда жами 1 655 та тезкор тадбир ўтказилган. Улар натижасида истеъмолга яроқсиз ҳамда инсон саломатлиги учун хавфли бўлган 48,7 млрд сўмлик алкоголь ва спирт маҳсулотлари ҳамда 49,3 млрд сўмлик тамаки маҳсулотлари муомаладан чиқарилган.



Шунингдек, амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар натижасида ноқонуний тамаки айланмаси 2023 йилдаги 24,8 фоиздан 2025 йил якунига келиб 7 фоизгача камайтирилгани қайд этилди.

 

         



Йиғилиш давомида иштирокчилар яширин бозор туфайли юзага келаётган иқтисодий йўқотишлар, соҳани янада шаффоф тартибга солиш механизмлари ҳамда келгусидаги ислоҳотлар юзасидан фикр алмашдилар.

 

     



Давра суҳбати якунлари бўйича иштирокчилар томонидан Ўзбекистонда никотин муқобилларини тартибга солиш масалаларини келгусида экспертлар муҳокамасига тақдим этиш учун тавсия ва таклифлар тайёрланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда ноқонуний тамаки айланмаси 24,8 фоиздан 7 фоизга камайди | Zamon.uz