Жаҳон

Покистон Эрон уруши фонида Саудия Арабистонига минглаб аскар ва қирувчи самолётлар юборди

Юборилган техникалар покистонлик ҳарбийлар томонидан бошқарилади, харажатларни эса Саудия Арабистони қоплайди.

Покистон Эрон уруши фонида Саудия Арабистонига минглаб аскар ва қирувчи самолётлар юборди

Покистонон Саудия Арабистонига 8 минг нафар ҳарбий хизматчи, қирувчи самолётлар эскадрильяси ҳамда ҳаво мудофааси тизимини жойлаштирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хавфсизлик ва ҳукуматдаги манбаларга таяниб хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, кучлар ўтган йили имзоланган ўзаро мудофаа битими доирасида юборилган. Манбалар жойлаштирилган ҳарбийлар жанговар салоҳиятга эга эканини ва Саудия Арабистони ҳужумга учраган тақдирда қироллик армиясини қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланганини билдирган.

 

Reuters ёзишича, Покистон апрель бошида Саудия Арабистонига асосан Хитой билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган JF-17 қирувчи самолётларидан иборат тахминан 16 та самолётни юборган. Шунингдек, икки эскадрилья дрон ва Хитойнинг HQ-9 ҳаво мудофааси тизими ҳам жўнатилгани айтилмоқда.

 

Манбаларга кўра, юборилган техника покистонлик ҳарбийлар томонидан бошқарилади, харажатларни эса Саудия Арабистони қоплайди. Бундан ташқари, зарурат туғилганда қўшимча куч юбориш мажбурияти ҳам мавжуд.

 

Хабарда қайд этилишича, Саудия ҳудудида аввалги битимлар асосида жанговар вазифаларни бажарувчи минглаб покистонлик ҳарбийлар аллақачон жойлаштирилган. Махфий мудофаа битими эса қироллик чегараларини ҳимоя қилиш учун 80 минг нафаргача Покистон ҳарбийсини юбориш имконини беради.

 

Покистон армияси, мамлакат ташқи ишлар вазирлиги ва Саудия Арабистони расмийлари Reuters сўровларига жавоб бермаган.

 

Reuters'га кўра, Покистон Эрон билан можаро фонида бир вақтнинг ўзида воситачи ролини ҳам бажармоқда. Исломобод АҚШ ва Эрон ўртасидаги сулҳга эришилишида иштирок этган ҳамда икки томон ўртасидаги тинчлик музокараларига мезбонлик қилган.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"