Ўзбекистон

Ўзбек-Қирғиз чегарасидаги можаро ҳал қилинди

Ижтимоий тармоқларда Риштон–Сўх йўналишида, Қирғизистоннинг “Қайпас” чегара ўтказиш пунктида юз берган ҳолат акс этган видео тарқалди. Унда Ўзбекистон фуқароси билан қирғиз чегарачилари ўртасида тортишув юзага келгани кўринади.

Ўзбек-Қирғиз чегарасидаги можаро ҳал қилинди

 

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Риштон–Сўх йўналишидаги чегара-назорат ҳудудида содир бўлган ҳолат акс этган видеолавҳалар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

 

Сўх туман ҳокимлиги маълумотларига кўра, мазкур ҳолат Қирғизистоннинг «Қайпас» чегара ўтказиш пунктида юз берган бўлиб, ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган ҳамда тегишли идоралар ҳамкорлигида ҳар томонлама ўрганилмоқда.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, Қирғизистон чегара хизмати ходимлари ҳамда Сўх туманида яшовчи Ўзбекистон фуқароси ўртасида тушунмовчилик келиб чиққан.

Тезкор тарзда кўрилган чоралар натижасида фуқаро хавфсиз равишда Ўзбекистон ҳудудига олиб келинган.

 

Шунингдек, икки томон масъуллари ҳамда фуқаро иштирокида мулоқот ўтказилиб, юзага келган вазият тинч йўл билан ҳал этилгани маълум қилинган. Томонлар ўртасида ўзаро тушунмовчилик юзасидан узр сўралгани ҳам қайд этилган.

 

Расмийлар айрим ижтимоий тармоқларда мазкур ҳолат бўйича тасдиқланмаган, бир ёқлама ва ҳиссиётга берилган хабарлар тарқатилаётганига эътибор қаратди. Шу муносабат билан фуқаролардан текширилмаган маълумотларга ишонмаслик, вазиятга холис ва вазмин ёндашиш сўралмоқда.

 

Масъул идоралар томонидан таъкидланишича, Ўзбекистон ҳар бир фуқаросининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари давлат томонидан ишончли ҳимоя қилинади. Бу каби ҳолатлар ваколатли идоралар томонидан доимий назоратда бўлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбек-Қирғиз чегарасидаги можаро ҳал қилинди | Zamon.uz