Ўзбекистон

Тошкентда МИБ орқали қурувчи компаниядан фуқарога салкам ярим млрд сўм ундириб берилди

Маълум бўлишича, қурувчи компания фуқародан уй учун олдиндан 100 фоиз тўлов қабул қилиб, хонадонни топширмаган. Тўланган пулларни ҳам қайтармаган.

Тошкентда МИБ орқали қурувчи компаниядан фуқарога салкам ярим млрд сўм ундириб берилди

Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2026 йил 14 мартдаги ижро варақасига асосан, қарздор “N.T.C.” МЧЖдан ундирувчи А.З. фойдасига 483 миллион 440 минг сўм қарз ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати 2026 йил 17 март куни бўлим иш юритувига келиб тушган.

 

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан шу куннинг ўзида Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига мувофиқ ижро иши қўзғатилиб, давлат ижрочиси томонидан кечиктириб бўлмайдиган ижро ҳаракатлари бошланган.

 

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонанинг номидаги мол-мулк ва пул маблағларини аниқлаш мақсадида “МИБ портал” дастури орқали электрон онлайн сўровлар юборилиб, тегишли ташкилотлардан олинган маълумотларга асосан қарздорга тегишли ҳисоб рақамлари ва молиявий активлар аниқланди ҳамда уларга қонун тартибида банд солинди.

 

Шунингдек, “МИБ портал” дастури орқали қарздор МЧЖга хизмат кўрсатувчи банкдаги ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномаси юборилди.

 

Олиб борилган қатъий ва самарали ижро чоралари натижасида фуқаро фойдасига қарийб ярим миллиард сўм пул маблағи тўлиқ ундириб берилди.

 

Шу тариқа, ижро ҳужжати талаблари амалда таъминланиб, ижро иши Қонуннинг 41-моддасига мувофиқ тамомланди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.