Ўзбекистон

Ўзбекистон тарихида илк бор Миллий инвестиция жамғармаси Лондон фонд биржасига чиқади

18 май куни Лондон фонд биржасида Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси акцияларининг IPО жараёнига бағишланган расмий маросим бўлиб ўтади.

Ўзбекистон тарихида илк бор Миллий инвестиция жамғармаси Лондон фонд биржасига чиқади

 

Жорий йил 18 май куни Лондон фонд биржасида Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси акцияларининг бирламчи оммавий жойлаштирилиши (IPО) жараёнига бағишланган расмий маросим бўлиб ўтади.

 

Мазкур воқеа Ўзбекистон капитал бозори тарихидаги муҳим босқичлардан бири бўлиб, мамлакат иқтисодиётини халқаро молия майдонига интеграция қилиш йўлидаги навбатдаги йирик қадам сифатида баҳоланмоқда.

 

Миллий инвестиция жамғармасининг Лондон фонд биржасига чиқиши Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар, инвестициявий муҳитни яхшилаш, очиқлик ва шаффофлик тамойилларини мустаҳкамлаш борасидаги сиёсатнинг амалий натижаси ҳисобланади.

 

Кутилаётган IPО мамлакатнинг жаҳон молия бозорларидаги иштирокини кенгайтириш, хорижий инвестициялар оқимини ошириш ҳамда корпоратив бошқарувнинг замонавий стандартларини жорий этишга хизмат қилади. Шу билан бирга, мазкур жараён халқаро инвесторларнинг Ўзбекистонда олиб борилаётган таркибий ислоҳотларга бўлган ишончи ортиб бораётганини ҳам намоён этади.

 

Расмий маросимда Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева, Президентнинг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси Обид Ҳакимов ҳамда бошқа расмийлар иштирок этиши кутилмоқда.

Тадбир якунлари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон тарихида илк бор Миллий инвестиция жамғармаси Лондон фонд биржасига чиқади | Zamon.uz