Ўзбекистон

Жиззахда МИБ орқали от эгасига олиб берилди

Маълум бўлишича, фуқаро қўрасидан чиқиб кетиб қолган отини ўзига қайтариш учун судга мурожаат қилган ва МИБ орқали ижро таъминланган.

Жиззахда МИБ орқали от эгасига олиб берилди

Мажбурий ижро бюроси органлари иш юритувига баъзан қизиқарли ижро ишлари ҳам келиб туриши мумкин. Бироқ, қарор бор экан у қандай бўлмасин ва қай тарзда ижро этилишидан қатъий назар бажарилиши керак, албатта.

 

Инсон ва жонивор ўртасидаги меҳрни сўз билан тўлиқ ифодалаш қийин.

 

Жумладан, фуқаро Ф.Н.га тегишли “Тўри” лақабли от қўрадан чиқиб кетиб, Фориш тумани ҳудудидаги ўрмон хўжалиги томонга кириб қолган. Ҳолат аниқлангач, жонивор хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўрмон хўжалиги ходимлари томонидан вақтинча сақловга олинган.

 

Шундан сўнг отнинг эгаси қонуний тартибда судга мурожаат қилди. Суд қарори асосида Мажбурий ижро бюросининг Фориш туман бўлимига “Тўри”ни ўз эгасига олиб бериш ҳақида ижро ҳужжати келиб тушган.

 

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида “Тўри” лақабли от эгаси Ф.Н.га топширилди ва ижро ҳужжатининг ижроси тўлиқ таъминланди.

 

Айтишларича, от эгасини кўрган заҳотиёқ унга интилган ва ўзини тинчлантирган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.