Жиззахда солиқ қарзи сабаб электромобил хатланди
Эндидикда машина аукцион савдоларида сотилиб, тушган пуллардан мавжуд қарзлар қопланади.

Солиқларни ўз вақтида тўлаш мамлакат иқтисодий ривожи ва ижтимоий барқарорлигининг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Солиқ қонунчилигига риоя этмаслик ва мажбурий тўловларни ўз вақтида амалга оширмаслик эса ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Мажбурий ижро бюросининг Зарбдор тумани бўлими иш юритувига “Н.Д.” фермер хўжалигининг солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари келиб тушган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида фермер хўжалигига тегишли автомашина хатловга олинди. Келгусида мазкур мулк аукцион савдоларида сотилиб, тушган пуллардан мавжуд қарзлар қопланади.








