Ўзбекистон

Андижонда МИБ орқали бола онасига қайтарилди

Ижро ҳаракатлари натижасида 3 ёшли қизалоқ отасидан онаси қарамоғига олиб берилган.

Андижонда МИБ орқали бола онасига қайтарилди

МИБ Бўстон туман бўлими томонидан суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар доирасида яна бир муҳим ижро ҳаракати муваффақиятли якунланди.

 

 Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг 21.04.2026 йилдаги ижро варақасига асосан 3 ёшли қизалоқ жавобгар С.И. дан онаси С.Ш. қарамоғига олиб бериш белгиланган эди.

 

Мазкур иш юзасидан давлат ижрочиси томонидан тегишли тартибда тушунтириш ишлари олиб борилиб, тарафлар билан бир неча бор мулоқот қилинган. Шунга қарамасдан, суд қарори ихтиёрий равишда бажарилмагани сабабли мажбурий ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўғри келди.

 

 Ижро ҳаракатлари давомида боланинг руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатмаслик, унинг хавфсизлиги ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди.

 

 Амалга оширилган ижро ҳаракатлари натижасида суд қарори ижроси таъминланиб, фарзанд онасига топширилди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.