Ўзбекистон

Канн кинофестивалидаги тарихий қадам: Ўзбекистон Global Country Placement дастурини эълон қилди

Netflix, Amazon Prime каби кино компаниялар Ўзбекистонда фильм суратга олади.

Канн кинофестивалидаги тарихий қадам: Ўзбекистон Global Country Placement дастурини эълон қилди

Франциядаги Канн фестивали доирасида Ўзбекистон миллий павильони ташкил этилди. Натжида Netflix, Amazon Prime каби кино компаниялар мамлакатимизда фильм суратга оладиган бўлди. Хусусан, Сурхондарё вилоятида Искандар Зулқарнайн деворининг сири ҳақида кино олиниши мумкин.

 

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ичида биринчилардан бўлиб жаҳон киноиндустриясини жалб қилишнинг энг кучли воситаси — "Ребейт" ва "Country Placement" дастурларини ишга туширганини эълон қилди. ЭндиликдаЎзбекистонда кино олган хорижлик ижодкорларга харажатларининг 25 фоизи қайтариб берилади.

 

                                         

 

12-20 май кунлари Францияда ўтказилаётган фестивал доирасида ўтказилаётган кинофестивали “Marché du Film” кинобозорда тўртинчи бор Ўзбекистон миллий павильони ишга туширилиб, унда Ўзбекистонда хорижий фильм ва телелойиҳалар суратга олиш имкониятлари ҳамда мамлакатдаги кинолокациялар тақдим этилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси кўмагида ташкил этилган миллий павильонга Европа, АҚШ, Канада, Австралия ва Осиё мамлакатларининг 100 дан ошиқ продакшн ва дистрибутсия компаниялари вакиллари ташриф буюрди.

 

                                         

 

Мутахасисларнинг айтишича, мазкур миллий павилион орқали фаолияти кинотуризм, яъни катта аудиторияга намойиш этиладиган фильмларда Ўзбекистонни намойиш этиш орқали мамлакатга кўпроқ сайёҳларни жалб қилади.

 

Жумладан, Франциянинг Okino Films продакшн компанияси продюсери, сценарийнавис, режиссёр Квентин Клосан ўзининг илмий фантастика жанридаги фильми учун Сурхондарё вилояти локатсияларини танлаб, сценарийни мослаштириши мумкинлигини билдирди.

 

Сурхондарё вилояти, хусусан, унинг Бойсун туманида жойлашган Бойбулоқ ғори италиялик ҳужжатли фильм усталари Алессандро Бельтраме ва Алессия Валенти эътибори марказида бўлди. Бутун дунё бўйлаб ғорлар тўғрисида ҳужжатли фильмлар тасвирга олиб, Amazon Prime платформасида омма эътиборига ҳавола қиладиган ижодкорлар Осиёдаги энг чуқур ғорда 2027 йили суратга олиш ишларини амалга ошириш истагини билдирди. Ҳужжатли фильм бадиий элементларни ўз ичига олиб, ҳикоя Искандар Зулқарнайн девори сири контекстида очиб берилади. Бельтраме Ўзбекистон миллий кинокомиссияси томонидан кўрсатиладиган амалий, ташкилий ёрдам ҳамда ребейт дастури борлигидан мамнунлигини билдирди.

 

                                         

 

Буюк Британиянинг Fact Not Fiction Films компанияси ижрочи директори Тристан Лорейн Ўзбекистонда авиация мавзусида фильм суратга олиш ғоясини тақдим этди. Собиқ авиация капитани бўлган, охирги 20 йилда эса 30 дан ортиқ фильмлар суратга олиб келаётган Тристан Лорейн Ўзбекистондаги ребейт дастури жозибали эканини билдирди. Унинг таъкидлашича, содда ва тез ишлайдиган механизмга асосланиши мамлакат кинотуризми ривожига тўғридан тўғри ижобий таъсир қилади. 

 

Ўзбекистон делегацияси Венеция биенналеси Venice Production Bridge кинобозори раҳбари Паскал Диот, Америка кинобозори вакили Робин Бурт, Лондондаги FOCUS локатсиялар бозори координатори Клара Ле, Ҳиндистон продюсерлари халқаро конклави ташкилоти директори Ҳаршад Бҳаргвaт, Deadline Hollywood журнали стратегик ҳамкорлик бўйича раҳбари Селин Роттерман, Ecran Total журнали директори Пийер Абучала, Variety журнали витсе-президенти Денис Паркинсон, Screen International медиа гуруҳи тижорий директори Скотт Бенфолдлар билан “Film in Uzbekistan” (Ўзбекистонда тавсирга олинг) кампаниясини амалга ошириш, янада кўпроқ киноинвесторлар эътиборини Ўзбекистонга қаратиш бўйича учрашувлар ўтказди.

 

                                       

 

Шунингдек, Мальта санъат кенгаши ва кинокомиссияси билан тажриба алмашиш бўйича суҳбатлашди. Мальталиклар Ўзбекистон миллий кинокомиссиясини кинотуризми дунёда энг ривожланганларидан бўлган ушбу мамлакат бўлмиш Мальтага тажриба ўрганиш сафарига (study tour) таклиф қилди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Канн кинофестивали доирасида ўтказилган ENTRE DEUX CANNES 17 халқаро инклюзив кинофестивалида “Қуёш боласи Юсуф” номли Ўзбекистон фильми энг олий мукофотга муносиб деб топилган эди.

custom img

Екатеринбург аэропортидаги чекловлар туфайли Наманган рейси жадвали янгиланди

Айрим рейслар Челябинск захира аэропортига йўналтирилди ва қатновлар жадвали вақтинча ўзгартирилди.

custom img

Ўзбекистонда олти ойда қарийб 2,3 мингта ЙТҲ қайд этилди

Энг кўп йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳрида, энг кам ҳолат эса Бухоро вилоятида содир бўган.

custom img

Сурхондарёдаги далада 4 кило “гашиш” топилди

Шунингдек, Жиззахда фуқаронинг ёнидаги хўжалик қопидан қарийб 5 кг каннабис ўсимлиги аниқланди.

custom img

Юнусободдаги зарарланган дарахтларни соғломлаштириш ишлари бошланди

Дарахтларда бир нечта зараркунанда турлари аниқлангани маълум қилинди.

custom img

Тошкентнинг модернизм меъморчилиги ЮНЕСКОнинг Халқаро рўйхатига киритилди

Объектлар қаторида “Жемчуг” турар жой биноси, тарих ва санъат музейлари, “Халқлар дўстлиги” саройи, цирк, Марказий кўргазмалар зали, “Космонавтлар” метро бекати, “Қуёш” гелиомажмуаси ҳам бор.

custom img

Беларусга ишлашга бориб, алданиб қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Фуқаро Минскка етиб боргач, иш берувчи билан алоқаси узилиб, маблағсиз ва оғир аҳволда қолган.

custom img

Янги Андижонда 300 миллион долларлик қурилиш лойиҳаси бошланади

Ўзбекистоннинг "Sanderson City" МЧЖ ва Жанубий Кореянинг "U&К Global" компанияси инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзолади.

custom img

Қайси ҳолларда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари тўхтатилади?

Август ойидан айрим оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари тўхтатилиши мумкин. Бунга оиладаги меҳнатга лаёқатли шахсларнинг расмий бандлиги асосий мезон сифатида олинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"