Ўзбекистон

“Одамлар ҳафталаб сарсон бўлмоқда”: Сенатор банкоматлар билан боғлиқ муаммога тўхталди

2025 йилда Ўзбекистон бўйлаб банкоматлардан пул ечиш жараёнида 290 минг ҳолатда турли носозликлар қайд этилган.

“Одамлар ҳафталаб сарсон бўлмоқда”: Сенатор банкоматлар билан боғлиқ муаммога тўхталди

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов банкоматлар билан боғлиқ техник муаммолар фуқаролар орасида жиддий норозилик уйғотаётганини билдирди.

 

Сенаторга кўра, айрим банкоматларда мижоз ҳисобидан маблағ ечилган бўлса-да, нақд пул берилмаслиги ёки карта қурилмада қолиб кетиши ҳолатлари юзага келмоқда. Уларнинг муаммоларини ҳал этадиган тезкор механизмлар эса амалда жорий этилмаган. Бу бўйича нафақат банкларга, балки ички ишлар бўлимларига ҳам кўплаб мурожаатлар келиб тушаётгани қайд этилди.

 

“Энг ёмони, минглаб одамлар банкоматлардан пул ечиб олишдаги техник камчиликлар сабабли ҳафталаб сарсон бўлишмоқда”, деди Сенатор.

 

Андижонда сайловчилар мурожаатлари асосида ўтказилган қисқа муддатли ўрганишлар ҳам ушбу муаммолар мавжудлигини тасдиқлаган. Кейинги таҳлиллар эса муаммонинг кўлами анча кенг эканини кўрсатган.

 

Маълумотларга кўра, 2025 йилда мамлакат бўйлаб банкоматлардан пул ечиш жараёнида 290 минг ҳолатда турли носозликлар қайд этилган.

 

Шу ҳолатларнинг мингдан ортиғи бўйича фуқаролар тезкор ёрдам сўраб мурожаат қилган бўлса-да, уларни ҳал этиш учун зарур сервис механизмлар ҳали тўлиқ йўлга қўйилмаган.

 

Шунингдек, мурожаатларнинг кўриб чиқилиш муддатлари ҳам турлича бўлиб, 290 минг мурожаатдан 97 минг таси 2–3 иш кунида, 22 минг таси 4–6 иш кунида, 9700 таси 7–15 иш кунида ҳал этилган. Қарийб 10 минг ҳолатда эса мурожаатлар 15 кундан ортиқ вақт давомида кўриб чиқилган.

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Барча истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш 33 дақиқада тўлиқ тикланди.

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Фармонда унинг инвестицияларни жалб қилиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришдаги хизматлари эътироф этилган.

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

АҚШ Давлат котиби ушбу орден билан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Ўзбекистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Шу билан бирга, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,8 фоизга ошди.

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

Ҳайдовчи давлат рақамларини ўзбошимчалик билан ечиб, автомобиль салонига қўйган ва шаҳар ичида юқори тезликда ҳаракатланган.

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

Янгилик С5+1 форматидаги тадбирлар доирасида эълон қилинди.

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

Текширувда пиёдалар йўлагидан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳам аниқланиб, ёзги майдонча олиб ташланди.