Ўзбекистон

Президент фаолиятига бағишланган “Юрт қайғусида 365 кун” китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Нашр 2025 йил давомида амалга оширилган воқеаларни хронологик тартибда акс эттиради.

Президент фаолиятига бағишланган “Юрт қайғусида 365 кун” китоби тақдимоти бўлиб ўтди

 

Контент тайёрлаш марказида “Юрт қайғусида 365 кун” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Тадбирда мамлакатнинг ижодкор зиёлилари, жамоат арбоблари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

 

                                           

 

Мазкур нашр Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил давомида давлат бошқаруви, халқаро дипломатия, иқтисодий ислоҳотлар, ижтимоий ҳимоя, экология, таълим ва маданият соҳаларидаги фаолиятини ҳужжатли манбалар, таҳлилий шарҳлар ҳамда фотолавҳалар асосида жамлаган кенг қамровли тўплам ҳисобланади.

 

Китобда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг тарихий кўлами, давлат бошқарувидаги янги ёндашувлар ҳамда “инсон қадри” тамойилига асосланган тараққиёт модели ўз ифодасини топган.

 

                                       

 

Нашрда иқтисодий ўсиш, инвестицион фаоллик, экспорт ҳажмининг ортиши, камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга оид жараёнлар батафсил ёритилган. Шунингдек, китобда давлат раҳбарининг ҳудудларга ташрифлари, халқ билан очиқ мулоқотлари, халқаро саммитлардаги иштироки, стратегик ташаббуслари ва муҳим қарорлари изчил баён этилган.

 

                                         

 

Нашр йил давомида содир бўлган воқеаларни хронологик тартибда, ойлар кесимида тизимли равишда ёритади ҳамда қўшимча маълумотлар, статистик кўрсаткичлар ва ҚР-кодлар орқали бойитилган.

 

“Юрт қайғусида 365 кун” китоби сиёсатшунослар, тарихчилар, тадқиқотчилар, журналистлар ҳамда кенг китобхонлар оммаси учун муҳим манба сифатида хизмат қилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент фаолиятига бағишланган “Юрт қайғусида 365 кун” китоби тақдимоти бўлиб ўтди | Zamon.uz