Жаҳон

Турклар Эрондан ҳам ёмонроқ аҳволга тушади — Исроил маданият вазири

Мики Зоҳар “Туркияга душман давлат сифатида муомала қилишни бошлаш лозим” деган мазмундаги фикрни ҳам илгари сурган.

Турклар Эрондан ҳам ёмонроқ аҳволга тушади — Исроил маданият вазири

Исроил маданият вазири Мики Зоҳар Туркияга қарата кескин баёнот бериб, агар Анқара Исроил билан қарама-қарши йўлни танласа, оғир оқибатларга дуч келишини айтди. У бу фикрларини телевизион дастурдаги чиқиши давомида билдирган. Бу ҳақда Yeni Şafak ёзмоқда.

 

Маълум қилинишича, Зоҳар ўз чиқишида Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг Исроил сиёсатига оид баёнотларига ҳам муносабат билдириб, Анқаранинг позициясини “душман ёндашуви” сифатида баҳолаш кераклигини айтди. У “Туркияга душман давлат сифатида муомала қилишни бошлаш лозим” деган мазмундаги фикрни ҳам илгари сурган.

 

Вазир, шунингдек, Туркия ва Эронни ҳам қиёслаган.

 

 “Эрдоған Исроилга келиб, уни забт этиш учун армия тузмоқчи эканини айтмоқда, буни синаб кўришлари мумкин. Худди шундай фикрда бўлган эронликлар ҳам бор эди, ҳозир уларнинг аҳволига қаранг. Агар турклар ҳам шундай йўл тутса, янада оғирроқ вазиятга тушиб қолади”, — деган.

 

У Ғазо масаласига тўхталиб, Исроил армияси ҳақидаги даъволарга ҳам муносабатини билдирган.

 

Ғазода 80 мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлганига оид айбловлар фонида Зоҳар Исроил армияси тинч аҳолига зарар етказмаётганини таъкидлаб: “Туркия бизни фаластинликларга зулм қилаётган босқинчи сифатида кўрсатмоқчи, лекин бу нотўғри. Биз дунёдаги энг ахлоқли армияга эгамиз”, — деган.

 

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"