Ўзбекистон

Ўзбекистонда жарима баллари 12 баллдан ошган ҳайдовчилар сони 107 нафарга етди

Эндиликда улар ҳайдовчилик ҳуқуқидан суд тартибида маҳрум этилади. Қайта имтиҳон эса 50 та саволдан иборат бўлади.

Ўзбекистонда жарима баллари 12 баллдан ошган ҳайдовчилар сони 107 нафарга етди

Ўзбекистонда жарима баллари 12 баллдан ошган ҳайдовчилар сони 107 нафарга етди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, эндиликда ушбу ҳайдовчилар суд тартибида ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Шундан сўнг улар мажбурий ўқув курсларида қатнашиб, қайта назарий ва амалий имтиҳон топшириши талаб этилади.

 

Янги тартибга кўра, назарий имтиҳон одатдагидек 20 та эмас, 50 та саволдан иборат бўлади. Имтиҳондан ўтиш учун ҳайдовчи камида 46 та саволга тўғри жавоб бериши шарт.

 

1 май куни жарима баллари 12 баллдан ошган илк ҳайдовчи аниқланган эди. 8 май ҳолатига кўра, бундай ҳайдовчилар сони 49 нафарни ташкил қилган.

 

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 1 июндан бошлаб йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 12 та моддаси асосида расмийлаштирилган баённомалар учун жарима баллари ҳисобланмоқда.

 

Шунингдек, 2026 йилнинг 1 апрелидан эса қоидабузарликларни автоматик равишда аниқловчи қурилмалар томонидан аниқланган қоидабузарликлар учун ҳам жарима баллари қўлланиши бошланган. Улар қаторига светофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунмаслик, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш, йўлнинг қарама-қарши бўлагида ҳаракатланиш ва тезлик қоидаларига амал қилмаслик каби қоидабузарликлар киради.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.