Жаҳон

Афғонистонда қизларнинг 12 ёшида турмушга чиқиши қонунийлаштирилди

Толибон вояга етмаганлар ўртасидаги никоҳни тан оладиган янги оилавий қонунни қабул қилди.

Афғонистонда қизларнинг 12 ёшида турмушга чиқиши қонунийлаштирилди

 

Афғонистонда қизлар 12 ёшида турмушга чиқишлари мумкин ва бундай никоҳни бекор қилиш деярли имконсиз, деб хабар беради focus.ua.

 

Толибон маъмурияти томонидан оила ва никоҳ муносабатларини тартибга солувчи янги қонун қабул қилинди. “Турмуш ўртоқларни ажратиш тамойиллари” деб номланган 31 моддадан иборат ҳужжат Толибон етакчиси томонидан тасдиқланган.

 

Қонунда никоҳни бекор қилиш, бедарак йўқолган шахслар, диндан қайтиш, мажбурий ажралиш, эмизиш ҳамда бошқа оилавий-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қоидалар белгиланган.

Ҳужжатнинг энг кўп муҳокама қилинаётган жиҳатларидан бири вояга етмаганлар никоҳи билан боғлиқ нормалардир. Қонунга кўра, агар вояга етмаган бола (ўғил-қиз) қариндошлар ўртасида турмуш қурса, агар эр-хотин ижтимоий жиҳатдан мос деб ҳисобланса ва маҳр мос бўлса, никоҳ шартномаси қонуний кучга эга деб ҳисобланади.

 

Шунингдек, ҳужжатда никоҳни бекор қилиш масаласи ҳам тартибга солинган бўлиб, вояга етмаганлар балоғат ёшига етгандан сўнг никоҳни бекор қилишни талаб қилиши мумкинлиги қайд этилган. Аммо бундай никоҳни бекор қилиш деярли имконсиз, чунки бу иш Толибоннинг диний суди томонидан кўриб чиқилади.

 

Қонунга мувофиқ, оилавий масалаларда васийларнинг ваколатлари сақланади ва айрим ҳолларда кенгайтирилади. Шунингдек, никоҳга розилик, диний-ҳуқуқий низолар ҳамда эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликларни кўриб чиқиш тартиблари ҳам белгиланган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Афғонистонда қизларнинг 12 ёшида турмушга чиқиши қонунийлаштирилди | Zamon.uz