Ўзбекистон

Андижон ва Исломободда Заҳириддин Муҳаммад Бобурга ҳайкал қўйилади

Президентга ҳайкалнинг эскизлари, композицион ечимлари ва Бобур сиймосини акс эттиришга оид илмий-бадиий ёндашувлар ҳақида ахборот берилди.

Андижон ва Исломободда Заҳириддин Муҳаммад Бобурга ҳайкал қўйилади

Президент Шавкат Мирзиёев турли соҳалардаги бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Давлат раҳбарига Андижон вилояти Бобур шаҳрида барпо этилиши режалаштирилаётган меъморий ансамбль таркибида буюк давлат арбоби, саркарда ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурга бағишланган ҳайкал лойиҳаси тақдим этилди.

 

 

Буюк аждод хотирасини муносиб улуғлаш, унинг бой илмий-адабий мероси, давлатчилик тафаккури ҳамда жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасини ёш авлодга чуқур етказиш мақсадида ёдгорлик алоҳида мазмун ва бадиий ечим асосида яратилмоқда.

 

Президентга ҳайкалнинг эскизлари, композицион ечимлари ва Бобур сиймосини акс эттиришга оид илмий-бадиий ёндашувлар ҳақида ахборот берилди. 

 

 

Қайд этилишича, тарихий шахс образи ўзбекистонлик олимлар томонидан хорижий ҳамкасблар билан ҳамкорликда олиб борилган тадқиқотлар, тарихий манбалар, қўлёзмалар, миниатюралар ва маданий мерос намуналарини чуқур ўрганиш асосида ишлаб чиқилмоқда.

 

Шунингдек, Президентнинг Покистонга давлат ташрифи доирасида Исломобод шаҳридаги боғлардан бирига Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилгани эслатилди. Ушбу боғда ҳам буюк аждодга бағишлаб ўрнатилиши режалаштирилган ҳайкал лойиҳаси кўриб чиқилди.

 

 

Давлат раҳбари ёдгорликларда Бобур сиймосини нафақат буюк адиб ва шоир, балки моҳир саркарда, қудратли давлат асосчиси ва донишманд ҳукмдор сифатида теран очиб бериш муҳимлигини таъкидлади. Ҳайкалнинг умумий қиёфасида унинг иродаси, давлатчилик салоҳияти, юксак маънавияти ва бунёдкорлик ғоялари яққол ифода топиши лозимлиги қайд этилди.

 

Тақдимот давомида Президентга Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро мактаб-интернати моддий-техник базасини такомиллаштириш, Бухоро шаҳрида туризм ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, туманлардаги маданият уйларини модернизация қилиш бўйича ишлаб чиқилаётган лойиҳалар ҳақида ҳам ахборот берилди.

 

Якунда давлат раҳбари лойиҳаларни янада такомиллаштириш ҳамда илғор тажриба асосида пухта ишлаб чиқиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Барча истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш 33 дақиқада тўлиқ тикланди.

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Фармонда унинг инвестицияларни жалб қилиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришдаги хизматлари эътироф этилган.

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

АҚШ Давлат котиби ушбу орден билан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Ўзбекистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Шу билан бирга, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,8 фоизга ошди.

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

Ҳайдовчи давлат рақамларини ўзбошимчалик билан ечиб, автомобиль салонига қўйган ва шаҳар ичида юқори тезликда ҳаракатланган.

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

Янгилик С5+1 форматидаги тадбирлар доирасида эълон қилинди.

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

Текширувда пиёдалар йўлагидан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳам аниқланиб, ёзги майдонча олиб ташланди.