Ўзбекистон

Тошкентда болалар онкологиясига бағишланган EURO Master Course 2026 халқаро таълим курси бўлиб ўтади

Тадбирда 18 давлатдан 70 нафардан ортиқ онколог-шифокор ва халқаро экспертлар иштирок этади.

Тошкентда болалар онкологиясига бағишланган EURO Master Course 2026 халқаро таълим курси бўлиб ўтади

 

2026 йил 19–23 май кунлари Тошкент шаҳридаги “Swissôtel Tashkent” меҳмонхонасида болалар онкологияси ва гематологияси йўналишидаги йирик халқаро таълим дастури — EURO Master Course 2026 ташкил этилади.

 

Мазкур халқаро курс болаларда учрайдиган онкологик касалликларни диагностика қилиш, даволаш ва мультидисциплинар кузатувнинг замонавий усулларига бағишланади.

 

                                       

 

Тадбирда дунёнинг 18 давлатидан 70 нафардан ортиқ онколог-шифокорлар ва тиббиёт мутахассислари иштирок этиши режалаштирилган. Жумладан, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, АҚШ, Канада, Нидерландия, Австрия, Польша, Сербия, Словакия, Чехия, Греция, Руминия, Украина, Беларусь, Озарбайжон, Албания ва Арманистон вакиллари қатнашади.

 

                                       

 

Таълим курси доирасида Европа, АҚШ ва Канададан ташриф буюрадиган халқаро экспертлар томонидан маърузалар, амалий семинарлар ва клиник муҳокамалар ўтказилади. Улар орасида Карл Рёсслер, Марианна ван де Ветеринг, Анна Рациборска, Жон Лукас, Жей Мэлоун, Миранда Дирселхёйс, Виктор Сантана, Жудит Спейкерман, Лиз Снайдерман, Геерт Янссенс, Наталия Степиен, Лизз ван дер Хейден ҳамда Аннемари Пик каби етакчи мутахассислар бор.

 

Курс болалар онкологияси ва гематологияси соҳасида фаолият юритаётган онкологлар, нейрохирурглар, радиотерапевтлар, реаниматологлар, паллиатив ёрдам мутахассислари ва бошқа тиббиёт ходимлари учун илмий-таълим платформаси вазифасини бажаради.

 

                                         

 

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Болалар саратони бўйича Халқаро Академик ХАБ, Princess Máxima Center for Pediatric Oncology (Нидерландия) ҳамда St. Jude Global (АҚШ) ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

 

Курс дастуридан замонавий халқаро даволаш протоколлари бўйича тренинглар, интерактив таълим сессиялари, мураккаб клиник ҳолатлар таҳлили, мультидисциплинар консилиумлар, амалий маҳорат дарслари ва эксперт маърузалари ўрин олган.

 

                                       

 

Дастур доирасида болаларда учрайдиган бош ва орқа мия ўсмалари, экстракраниал солид ўсмалар, саркомалар, суяк ўсмалари, иммунотерапия, нур терапияси, паллиатив ёрдам, қўллаб-қувватловчи терапия ҳамда онкопсихология каби йўналишлар муҳокама қилинади.

 

Шунингдек, халқаро экспертлар мультидисциплинар ёндашув асосида онкологлар, нейрохирурглар, радиологлар, интенсив терапия мутахассислари ва ҳамширалар ўртасидаги ҳамкорлик бўйича амалий тажрибалар билан ўртоқлашади.

 

                                   

 

Мутахассислар курс давомида замонавий халқаро даволаш стандартлари, инновацион ёндашувлар, илғор диагностика усуллари ва беморлар ҳамда уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади.

 

EURO Master Course 2026 халқаро курсининг Ўзбекистонда ўтказилиши маҳаллий мутахассислар малакасини ошириш, халқаро клиник тажрибани жорий этиш ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида муҳим босқич сифатида баҳоланмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкентда болалар онкологиясига бағишланган EURO Master Course 2026 халқаро таълим курси бўлиб ўтади | Zamon.uz