Ўзбекистон

Тошкентда меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқлари ҳимоясига бағишланган “Халқаро миграция форуми-2026” бўлиб ўтди

Ушбу форум Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамда Миграция буйича халкаро ташкилот ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тошкентда меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқлари ҳимоясига бағишланган “Халқаро миграция форуми-2026” бўлиб ўтди

 

18-19 май кунлари пойтахтимизда “Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш” мавзусида “Халқаро миграция форуми-2026” бўлиб ўтди. Ушбу биринчи Тошкент халқаро миграция форуми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамда Миграция буйича халкаро ташкилот (IOM) ҳамкорлигида ташкил этилди.

 

Бугунги глобаллашув жараёнида миграция масаласи дунё давлатлари олдидаги муҳим мавзулардан бирига айланди. Айниқса, меҳнат миграцияси, мигрантлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, хавфсиз ва қонуний миграция тизимини ривожлантириш масалалари халқаро ҳамкорликни талаб этмоқда. Шу нуқтаи назардан, Тошкент халқаро миграция форуми халқаро миқёсда муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

Асосий мақсади Марказий Осиё ва бошқа давлатлар билан миграция соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, хавфсиз, тартибли ва мунтазам миграцияни таъминлашдан иборат мазкур форум хавфсиз, тартибли ва қонуний миграцияни ривожлантириш мақсадида дунёнинг 40 дан ортиқ давлати вакиллари – 600 га яқин иштирокчини бир майдонга жамлади.

 

Форумда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори академик Акмал Саидов иштирок этди ва  “Янгиланишлар даврида миграция бошқаруви: ислоҳотлардан – натижаларга” мавзуида маъруза қилди. А.Саидов қайд этганидек, 2023 йилда янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва ҳуқуқлари олий қадрият экани мустаҳкамланди.

 

Энг муҳими, Янги Ўзбекистонда миграция ва меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари алоҳида эмас, балки барқарор ривожланиш, инсон капиталини юксалтириш, камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий адолатни мустаҳкамлаш вазифалари билан узвий боғлиқ ҳолда кўрилади. Шу асосда сўнгги йилларда Ўзбекистонда меҳнат миграциясини тартибга солиш ва фуқароларни миграция жараёнининг барча босқичларида қўллаб-қувватлашга қаратилган яхлит тизим шакллантирилди.

 

Ўзбекистон меҳнат миграциясининг хавфсиз, тартибли ва қонуний каналларини ривожлантириш тарафдори бўлиб келмоқда. Бинобарин, қонуний миграция эксплуатация ва инсон ҳуқуқлари бузилиши хавфини камайтиради, меҳнат мигрантларининг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиради, давлатлар ва иш берувчилар манфаатларига хизмат қилади ҳамда барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшади.

 

Халқаро миграция ташкилотининг 2026 йилги ҳисоботига кўра, дунё бўйича 304 миллионга яқин халқаро мигрант мавжуд. Шундан 168 миллиони меҳнат мигрантларидир. Улар жаҳон меҳнат бозори ва иқтисодий ўсишга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Мигрантлар оилаларига қарийб 905 миллиард доллар миқдорида пул ўтказмалари йўналтирилган.

 

Ўз навбатида, 38 миллиондан зиёд аҳолиси бор ва Марказий Осиёдаги энг кўп аҳоли яшайдиган Ўзбекистон минтақада энг ёш демографик таркибга эга. Бугунги кунда пул ўтказмалари мамлакат иқтисодиёти тараққиётининг муҳим омилларидан бирига айланган. Айни пайтда 1 миллион 200 нафар фуқаромиз хорижда расмий меҳнат фаолиятини олиб бормоқда.

 

Мухтасар айтганда, Ўзбекистон БМТ томонидан Миграция бўйича глобал битим (ГCМ) мақсадига мувофиқ миграцияни бошқариш соҳасидаги ислоҳотни фаол илгари сураётган, илғор тажриба намойиш этаётган мамлакат сифатида эътироф этилмоқда. Форумда иштирок этган халқаро экспертлар ҳам мамлакатимизда миграция соҳасида амалга оширилган ижобий ишларни юқори баҳолади.

 

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг матбуот хизмати

 

 

Ичимлик суви таъминоти вақтинча узилади: кўчалар рўйхати эълон қилинди

Ичимлик суви таъминоти вақтинча узилади: кўчалар рўйхати эълон қилинди

Тошкентдаги айрим кўчалар ва турар жой мажмуаларида 19 октябрдан 20 октябргача ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Саида Мирзиёева Марко Рубиони Самарқандда кутиб олди

Саида Мирзиёева Марко Рубиони Самарқандда кутиб олди

Бу АҚШ Давлат котибининг Марказий Осиёга илк ташрифи экани қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги янги кўприкни бориб кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги янги кўприкни бориб кўрди

Самарқанд марказини “Ширин” массиви билан боғловчи замонавий кўприк қурилмоқда.

Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари: Марказий Осиё жаҳон матбуоти диққат марказида

Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари: Марказий Осиё жаҳон матбуоти диққат марказида

Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи халқаро нашрларда ёритилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президентга мажмуани ривожлантириш, зиёрат туризмини кенгайтириш ва алломанинг илмий меросини дунёга тарғиб қилиш ишлари ҳақида ахборот берилди.

Марко Рубио: “Ўзбекистон билан ҳамкорлик биз учун муҳим”

Марко Рубио: “Ўзбекистон билан ҳамкорлик биз учун муҳим”

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга ташрифи арафасида нега айнан ҳозир, дунёда инқирозлар авж олган бир пайтда Самарқандга йўл олгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Самарқандда халқаро тадбирлар: айрим йўлларда ҳаракат чекланади

Самарқандда халқаро тадбирлар: айрим йўлларда ҳаракат чекланади

18–22 октябрь кунлари халқаро тадбирлар сабаб шаҳарга кириш йўллари ва 16 та марказий кўчада транспорт ҳаракати вақти-вақти билан чекланади.

Ўйинчоқ ичидан гашиш чиқди: аёл ушланди

Ўйинчоқ ичидан гашиш чиқди: аёл ушланди

Гиёҳванд модда Тошкентга олиб кетилаётган бўлган.