Ўзбекистон

Ўзбекистонда биометрик паспорт учун “ақлли кабиналар” жорий этилиши мумкин

Лойиҳа паспорт расмийлаштириш муддатини икки ойдан 10 иш кунигача қисқартиради.

Ўзбекистонда биометрик паспорт учун “ақлли кабиналар” жорий этилиши мумкин

 

Ўзбекистонда биометрик паспортларни расмийлаштириш жараёнини соддалаштириш ва тезлаштириш мақсадида замонавий криптобио-кабиналарни жорий этиш имконияти кўриб чиқилмоқда.

 

Ишлаб чиқарувчиларнинг маълумотларига кўра, "ақлли кабиналар"ни нафақат Россиянинг кўп функцияли марказларида, балки Основание сертификатлаш марказининг халқаро жойларида, жумладан, Ўзбекистон, Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам 2000 дан ортиқ шундай терминалларни ўрнатиш режалаштирилган.

 

 “Родина портали” номли лойиҳа доирасида Россия ва Марказий Осиё мамлакатларида Тизим ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнини сезиларли даражада тезлаштиришга хизмат қилиши мумкин.

 

Лойиҳага кўра, “ақлли кабиналар” фойдаланувчидан биометрик маълумотларни автоматик тарзда йиғади. Жумладан, тизим шахсни суратга олади, бармоқ изларини қайд этади, овоз намуналарини ёзиб олади ҳамда ҳужжатларни ультрабинафша нурлар ёрдамида текширади. Йиғилган маълумотлар хавфсиз каналлар орқали тегишли давлат идораларига юборилади.

 

Ишлаб чиқувчиларнинг маълумотига кўра, ушбу технология жорий этилиши натижасида паспорт расмийлаштириш муддати икки ойдан тахминан 10 иш кунигача қисқариши мумкин.

 

Шунингдек, мазкур тизим давлат органларининг иш юкламасини камайтириши ва хизмат кўрсатиш жараёнини автоматлаштиришга хизмат қилиши қайд этилмоқда.

 

Таъкидланишича, қурилмаларда асосан Россия компонентлари ва дастурий таъминоти қўлланади ҳамда уларнинг улуши 80 фоиздан ортиқни ташкил этади.

 

Лойиҳа хусусий инвестициялар асосида амалга оширилмоқда ва келгусида давлат-хусусий шериклик асосида кенгайтирилиши мумкин.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистонда биометрик паспорт учун “ақлли кабиналар” жорий этилиши мумкин | Zamon.uz