Жаҳон

Исроил Эронга қарши янги операция ўтказишга тайёрланмоқда — CNN

Тел-Авивда Теҳрон дипломатик паузадан фойдаланиб вақт ютишга уринмоқда деган хавотир кучаймоқда.

Исроил Эронга қарши янги операция ўтказишга тайёрланмоқда — CNN

 

Исроил сиёсий раҳбарияти орасида Эронга қарши ҳарбий операцияларни тез орада қайта бошлаш тарафдори эканлиги ҳақидаги фикр тарқалмоқда, деб хабар берди СNN 21 май куни Исроил ҳукумати манбаларига таяниб.

 

Маълум қилинишича, Теҳрон дипломатик паузадан фойдаланиб вақт ютишга уринмоқда деган хавотир Тел-Авивда кучайган. Шу сабабли Исроил ҳукуматининг юқори доираларида Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни қайта тиклаш истаги сақланиб қолаётгани таъкидланган.

 

Манбаларга кўра, яқинда АҚШ президенти Доналд Трамп ва Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху ўртасида телефон орқали бўлиб ўтган суҳбат кескин руҳда ўтган. Хабарда қайд этилишича, Нетаняху ҳозирги дипломатик пауза фақат Эрон манфаатларига хизмат қилмоқда деб ҳисобламоқда.

 

Аввалроқ Доналд Трамп Қатар, БАА ва Саудия Арабистони илтимосига биноан Эронга қарши эҳтимолий ҳарбий ҳаракатларни вақтинча кечиктиришга қарор қилганини билдирган эди. АҚШ раҳбари, шунингдек, Эрон билан дипломатик келишувга эришиш имконияти сақланиб қолаётганини ҳам таъкидлаган.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.

Исроил Эронга қарши янги операция ўтказишга тайёрланмоқда — CNN | Zamon.uz