Ўзбекистон

Навоий вилоятида сел оқибатида йўл тўсилиб, 4 та автомобиль зарар кўрди

Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ангидон, Лангар, Каттасой ва Майдон сойлари яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга кўчирилган.

Навоий вилоятида сел оқибатида йўл тўсилиб, 4 та автомобиль зарар кўрди

Навоий вилоятида юзага келган селда 4 автомобиль зарар кўрди, одамлар хавфсиз ҳудудга кўчирилди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 21 май куни соат 13:45 дан 15:40 га қадар Навоий вилоятининг Хатирчи, Кармана ва Нурота туманларининг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида кузатилган кучли ёғингарчилик натижасида сел-сув оқимлари юзага келган. 

 

Хусусан, Хатирчи туманида автомобиль йўлининг бир қисми харсанг тошлар билан тўсилиб қолиши натижасида 4 та "Нехиа-1", "Cобалт", "Нехиа-3" ва "Уаз-469" русумли автомобиллар ва бир нечта уй-жойлар сел оқимларидан зарар кўрган. Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ангидон, Лангар, Каттасой ва Майдон сойлари яқинида яшовчи фуқаролар вақтинчалик хавфсиз ҳудудга кўчирилган. 

 

Кармана туманида сел сувлари 7 та аҳоли хонадонининг томорқа майдони ва қўшимча қурилмаларига кирган. 

 

Нурота туманининг айрим ҳудудларида ҳам сел оқимлари қайд этилган. Сел сувлари сел йўлларидан зарарсиз ўқиб ўтган. 

 

Вазият оқибатларини бартараф этиш мақсадида жами 37 та махсус техника ва 173 нафар шахсий таркиб жалб этилган. 

 

ФВВ ўрганишлари натижасига кўра, аҳоли хонадонлари, ижтимоий инфратузилма объектлари ва коммуникация тармоқларига жиддий зарар етмаган. Тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. 

 

Қайд этилишича, ҳозирда Навоий вилояти ФВБ ҳамда ФВДТ хизматлари томонидан тезкор чоралар кўрилиб, вазият оқибатларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Айни пайтда вазият тўлиқ назоратга олинган бўлиб, ҳудудларда мониторинг ишлари давом эттирилмоқда.  

 

 

 

 

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.