Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти ЙХҲТ бош котибини қабул қилди

Учрашувда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Президенти ЙХҲТ бош котибини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни мамлакатга расмий ташриф билан келган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Феридун Синирлиўғлуни қабул қилди.

 

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда ЙХҲТ билан иқтисодий-экологик, сиёсий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

 

 

Oчиқ ва конструктив мулоқот юксак даражага чиққани, Ўзбекистоннинг ЙХҲТ ва унинг тизимидаги институтлар билан ҳамкорлиги изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. 

 

Ташкилот раҳбарияти Ўзбекистонга ташрифларни мунтазам амалга оширмоқда, ЙХҲТ ДИИҲБ миссиялари мамлакатимизда сайлов жараёнларини мониторинг қилишда фаол иштирок этмоқда.

 

 

Трансмиллий таҳдидларга қарши курашиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, гендер тенгликни илгари суриш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш соҳаларида амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларнинг натижалари алоҳида қайд этилди.

 

Томонлар кибержиноятчиликка қарши курашиш, рақамлаштириш ва сунъий интеллектни ривожлантириш, кадрлар малакасини ошириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда “яшил” кун тартибини илгари суриш каби устувор йўналишларда ҳам ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурлигини таъкидладилар.

 

 

Ҳамкорлик бўйича янги “йўл харитаси”ни тайёрлаб, Ўзбекистонда ва ЙХҲТ доирасида бир қатор қўшма тадбирларни ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

 

Минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Шавкат Мирзиёев Қамаши туманидаги Чим маҳалласига ташриф буюрди. Ҳудудда инфратузилмани янгилашга 55 миллиард сўм йўналтирилган.

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Президент қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлигида янги фаолият ва тузилмалар ташкил этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Шавкат Мирзиёев ўзбек тилини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева табиатни асраш ва унга меҳр билан муносабатда бўлиш туйғусини ёш авлодга сингдириш муҳимлигини таъкидлади.

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

Самарқандда болалар онкологияси бўйича II халқаро конгресс ўтказилмоқда.

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Натижалар сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиниб, эҳтиёжга қараб психологик ёрдам кўрсатилади.

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Камчиликларнинг асосий қисми бошқа тилларда ёзилган пешлавҳа ва рекламаларга, шунингдек, имловий хатолар ҳамда сўзлар маъносининг бузилишига тааллуқли.

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Ҳужжатга мувофиқ, алифбодаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади.