Жаҳон

Афғонистонда тошқинлар оқибатида 24 киши ҳалок бўлди

Март ойининг охиридан буён мамлакатда кузатилаётган кучли ёғингарчилик сув тошқинлари ва кўчкиларга сабаб бўлмоқда.

Афғонистонда тошқинлар оқибатида 24 киши ҳалок бўлди

Афғонистонда кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида сўнгги 48 соат ичида камида 24 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Arab News хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, охирги бир сутка давомида мамлакат шимолидаги Бағлон вилоятида 15 киши, шимоли-шарқдаги Бадахшон вилоятида икки киши ва марказий Вардак вилоятида бир киши сел оқимлари оқибатида ҳалок бўлган.

 

Бағлон вилояти губернатори матбуот котиби, сув тошқинлари оқибатида ўнлаб одамлар жароҳатланганини маълум қилди.

 

Бадахшон вилоятидаги маҳаллий расмийларга кўра, икки киши бедарак йўқолган, 100 дан ортиқ турар жой вайрон бўлган.

 

Чоршанба кунидан буён давом этаётган кучли ёмғирлар Афғонистоннинг бир қатор ҳудудларида сув тошқинларини юзага келтирган. Пайшанба куни мамлакатнинг бошқа вилоятларида ҳам яна олти киши ҳалок бўлгани хабар қилинди.

 

Афғонистоннинг табиий офатларни бошқариш миллий бошқармаси вакилининг айтишича, сўнгги 24 соат ичида 11 киши жароҳат олган.

 

Март ойининг охиридан буён мамлакатда кузатилаётган ноқулай об-ҳаво сув тошқинлари ва кўчкиларга сабаб бўлиб, уй-жойлар ҳамда қишлоқ хўжалиги майдонларига катта зарар етказмоқда.

 

Апрель ойида ҳам Афғонистонда кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида камида 148 киши ҳалок бўлган, 137 киши жароҳатланган.

 

Мутахассислар Афғонистон инфратузилмасининг заифлиги ва иқлим ўзгариши экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг кўпайишига сабаб бўлаётганини таъкидламоқда.

 

Зеленский Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни 100 кунга тўхтатишга рози бўлди — WSJ

Зеленский Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни 100 кунга тўхтатишга рози бўлди — WSJ

АҚШ сенаторлари Украина президентига Starlink қамровини Россия ҳудудига 300 километрга кенгайтириш эвазига Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни тўхтатишни таклиф қилган.

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Пекин Фаластин масаласини XXI асрнинг энг катта тарихий адолатсизлиги деб атаб, можарони икки давлат ечими асосида ҳал этиш ва Ғазога гуманитар ёрдам етказилишини таъминлашга чақирди.

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Қўрғошин бўёқлар, косметика, зираворлар ва саноат ифлосланиши орқали инсон организмига тушиши мумкин.

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси 2025 йил декабрида вақтинча тўхтатилган эди.

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

Отишмани 16 ёшли ўсмир содир этган.

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Зеленский билан музокара олиб бориш Путинга қараганда қийинроқ эканини билдирди.

Бола хавфсизлиги биринчи ўринда: UNICEF Ўзбекистондаги қонунни қўллаб-қувватлади

Бола хавфсизлиги биринчи ўринда: UNICEF Ўзбекистондаги қонунни қўллаб-қувватлади

Зўравонликдан жабрланган болаларга мослаштирилган ва мувофиқлаштирилган ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилади.

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳужум вақтида мажмуада бўлган ҳукумат аъзолари жабрланмаган.