Ўзбекистон

“Охиригача курашинг”: Президент терма жамоага мурожаат қилди

Шавкат Мирзиёев футболчиларни ҳеч кимдан ҳайиқмасдан, босимсиз ўйнашга чақирди.

“Охиригача курашинг”: Президент терма жамоага мурожаат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан учрашувда футболчиларни жаҳон чемпионати олдидан қўллаб-қувватлаб, уларни босимсиз ва мардонавор ўйнашга чақирди.

 

Давлат раҳбари мундиалда осон ўйин бўлмаслигини таъкидлаб, Ўзбекистон терма жамоаси Португалия, Колумбия ва Конго каби кучли жамоаларга қарши майдонга тушишини қайд этди.

 

Президент халқ ҳар бир учрашувда ғалаба кутиши табиийлигини, бироқ футболчилар тарихий натижага аллақачон эришиб бўлганини таъкидлади.

 

“Сизлар тарихни аллақачон яратиб бўлдингиз”, — деди Шавкат Мирзиёев.

 

Давлат раҳбари футболчилардан олдиндаги муҳим ўйинларда ортиқча босимсиз, ҳеч кимдан ҳайиқмай, бор имкониятларини ишга солиб ўйнашни сўради.

 

“Ҳар бир тўп, ҳар бир вазият, майдоннинг ҳар бир қаричи учун охиригача курашинг!” деди Президент.

 

Президентнинг таъкидлашича, мундиал учрашувларида фан-клублар, минглаб мухлислар ҳамда АҚШдаги ватандошлар стадионлардан туриб терма жамоани қўллаб-қувватлайди.

 

Давлат раҳбари, шунингдек, жамоанинг ҳар бир ҳаракатини қарийб 40 миллион аҳолининг катта ҳаяжон билан кузатишини билдириб, футболчиларга халқ ва давлат раҳбари уларга ишонишини айтди.

 

“Боринглар, мардонавор ўйнанглар, Ватан шарафини муносиб ҳимоя қилинглар”, — деди Шавкат Мирзиёев сўзининг якунида.

custom img

Россия Ўзбекистондан бир неча турдаги сабзавот ва мевалар олиб киришни чеклади

Чеклов фитосанитария қоидаларини энг кўп бузган бешта ўзбекистонлик экспортчига нисбатан жорий этилди.

custom img

Ўзбекистонга саёҳатларга қизиқиш 54 фоизга ошди — Expedia Group

Ўзбекистонга саёҳатни бронь қилган сайёҳлар сони ўтган йилнинг июнь ойига нисбатан 45,6 фоизга, харид қилинган авиачипталар сони 23 фоизга ошди.

custom img

Президент ҳокимларга гўшт импорти бўйича аниқ режа тузишни топширди

Гўштни самолётда олиб келиш бўйича имтиёз йил якунигача узайтирилади.

custom img

Тадбиркорлар учун жарималар ва тўловлар камайтирилиши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев назорат қилувчи органларга тадбиркорларга камчиликларни бартараф этишга кўмаклашиш зарурлигини таъкидлаб, жарималар, тўловлар ва йиғимларни қисқартириш бўйича топшириқ берди.

custom img

Тошкентда Бўзсув каналида бир киши чўкиб кетиб, ҳалок бўлди

Марҳумнинг жасади чўкиб кетганидан қарийб беш соат ўтиб топилди.

custom img

Тошкентдаги “Мовий гумбазлар” кафеси дастлабки қиёфасига қайтарилади

Маданий мерос агентлиги биринчи ўринбосари “Мовий гумбазлар” кафеси муаллифи — таниқли меъмор Вил Муратов билан биргаликда маданий мерос объектини кўздан кечирди.

custom img

ОАВда фаолият юритаётган хотин-қизлар учун “Атиргул – 2026” танлови эълон қилинди

Танловга номзодлар бўйича тавсияномалар 2026 йилнинг 20 июлидан 20 августигача қабул қилинади. Танлов ғолиблари Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида эълон қилинади.

custom img

Беларусдаги Ўзбекистон элчиси лавозимидан озод этилди

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев қатор давлатлардаги элчилар фаолияти танқид қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"