Ўзбекистон

Самарқандда МИБ орқали қидирувдаги машина топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилди

Маълум бўлишича, фуқаро қарзини тўламасдан, ўзига тегишли “Mercedes Benz”ни яқинларига тегишли манзилларда яшириб юрган.

Самарқандда МИБ орқали қидирувдаги машина топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилди

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси Қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида банк фойдасига ундирилиши лозим бўлган қарздорлик билан боғлиқ навбатдаги ижро ҳаракати таъминланди.

Маълум бўлишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро С.Т.дан микромолия ташкилоти фойдасига 6,6 миллион сўм қарздорликни ундириш белгиланган бўлиб, унга тегишли “Mercedes Benz 200” русумли автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинган.

Тезкор тадбирлар давомида қарздор автотранспорт воситасидан доимий равишда фойдаланмасдан, уни яқинларига тегишли манзилларда сақлаб юргани аниқланган. Шу боис транспорт воситасининг аниқ жойлашувини белгилаш мақсадида бир неча манзиллар ўрганиб чиқилди.



Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина навбатдаги яширин сақланаётган манзилдан топилди. Натижада транспорт воситаси белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди. Тезкор қидирув тадбирлари давом этмоқда

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Самарқандда МИБ орқали қидирувдаги машина топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилди | Zamon.uz