Ўзбекистон

“Сифатли давлат бошқаруви” дастурида энг намунали ходимлар аниқланди

Президент Шавкат Мирзиёев барча ғолибларнинг лавозимини бир поғона кўтариш ва уларни раҳбар кадрлар захирасига киритишни таклиф қилди.

“Сифатли давлат бошқаруви” дастурида энг намунали ходимлар аниқланди

 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган “Сифатли давлат бошқаруви” дастури доирасидаги форум ва тақдирлаш маросимида давлат хизматчилари ўртасида энг намунали ходимлар аниқланиб, ғолиблар эълон қилинди.



Танлов натижаларига кўра, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги бошқарма бошлиғи Мақсуд Болибеков энг намунали раҳбар ходим, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бўлим бошлиғи Фазлиддин Мўминов энг намунали маъмурий ходим, Ўзатом агентлиги бош мутахассиси Шохмирзо Умаров энг намунали мутахассис ходим сифатида эътироф этилди.



Шунингдек, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вазири маслаҳатчиси Умматой Йўлдошева энг намунали аёл ходим, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги лойиҳа офиси раҳбари Акбархон Собирхонов энг намунали истеъдодли ёш ходим, Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи Мирсаид Рахматов эса инсон ресурслари бўйича энг намунали ходим сифатида тақдирланди.



Давлат раҳбари барча ғолибларнинг лавозимини бир поғона кўтариш ва уларни раҳбар кадрлар захирасига киритишни таклиф қилди. Уларнинг касбий салоҳияти, инновацион ёндашуви ва доимий ўз устида ишлаши бошқа ходимлар учун намуна экани алоҳида таъкидланди.



Президент, шунингдек, келгусида самарадорлиги паст бўлган давлат идоралари номи ҳам очиқ эълон қилинишини маълум қилди.



“Сифатли давлат бошқаруви” дастури эндиликда ҳар икки йилда ўтказилиб, келгуси босқичларда маҳаллий ҳокимликлар ҳам танлов жараёнига жалб этилиши белгиланди.



Тадбир якунида давлат хизматчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.