Ўзбекистон

“Сифатли давлат бошқаруви” форумида энг намунали вазирликлар эълон қилинди

Форумда Адлия, Тоғ-кон саноати ва геология ҳамда Ички ишлар вазирликлари энг намунали вазирлик сифатида эътироф этилди.

“Сифатли давлат бошқаруви” форумида энг намунали вазирликлар эълон қилинди

 

Президент Шавкат Мирзиёев “Сифатли давлат бошқаруви” дастури бўйича форум ва тақдирлаш маросимида нутқ сўзлаб, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар марказида инсон қадри ва халқ манфаатлари устувор ўрин тутаётганини таъкидлади.



Форум давомида давлат бошқаруви тизимига илғор ва замонавий ёндашувларни жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам сўз юритилди. Хусусан, Бирлашган Араб Амирликлари билан давлат бошқаруви йўналишидаги ҳамкорлик янги босқичга чиққани алоҳида таъкидланди.



Президент “Сифатли давлат бошқаруви” дастурини амалга оширишдаги кўмаги учун Амирликлар раҳбарияти ҳамда Ҳукумат ишлари бўйича вазири Моҳаммад Ал Гергавига миннатдорлик билдирди.



Танлов натижаларига кўра, Адлия вазирлиги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича энг намунали вазирлик деб топилди. Қайд этилишича, вазирлик бугунги кунда 30 та платформа орқали 380 та тўлиқ рақамлаштирилган хизматни тақдим этмоқда ва 780 дан ортиқ хизматдан онлайн фойдаланиш имконияти яратилган.



Шунингдек, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ресурсларни бошқариш бўйича энг намунали вазирлик сифатида эътироф этилди. Вазирлик томонидан геология-қидирув ишларида сув сарфи 20 фоизга қисқартирилгани ва асосий ускуналарни маҳаллийлаштириш даражаси 84 фоизга етказилгани қайд этилди.



Ички ишлар вазирлиги эса давлат хизматларини кўрсатишдаги ижобий натижалари учун энг намунали вазирлик деб топилди. Ҳозирда вазирлик томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг 95 фоизи тўлиқ рақамли шаклга ўтказилгани маълум қилинди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

“Сифатли давлат бошқаруви” форумида энг намунали вазирликлар эълон қилинди | Zamon.uz