Ўзбекистон

Сурхондарёда солиқ қарзлари сабаб машиналар хатланмоқда

Жумладан, Қумқўрғонда “Volkswagen”, “Howo” ва 2 та “BYD” автомашинлари қарздорлик эвазига хатланди.

Сурхондарёда солиқ қарзлари сабаб машиналар хатланмоқда

Солиқларни ўз вақтида тўлаш давлат ва жамият тараққиёти, пенсия, нафақа ҳамда ижтимоий ҳимоя тўловларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Солиқ қарздорлигини ўз вақтида бартараф этмаслик эса жарима ва мол-мулкни хатловга олиш каби чекловларга сабаб бўлиши мумкин.

 

Мажбурий ижро бюроси ҳамда солиқ хизмати органлари томонидан Қумқўрғон туманида ўтказилган тадбирлар давомида қарздорларга тегишли 3 та электромобиль ва 1 та “Howo” юк автомашинаси хатловга олинди.

 

Жумладан, “Ж.З.” фермер хўжалигининг 427 миллион сўм солиқ қарздорлиги мавжуд бўлиб, қарздорлик бартараф этилмагани сабабли унга тегишли “Volkswagen” русумли электромобиль хатлов қилинди ҳамда аукцион орқали сотилиши ҳақида расман огоҳлантирилди.

 

Тадбирлар натижасида Қумқўрғон туманида сўнгги икки ҳафтада жами 1 млрд 323 млн сўм солиқ қарздорлиги ундирилиши таъминланди. Бу каби тадбирлар вилоят бўйлаб давом эттирилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Сурхондарёда солиқ қарзлари сабаб машиналар хатланмоқда | Zamon.uz