Ўзбекистон

Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган университетлар дипломи энди дунёда ҳам тан олинади

Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги INQAAHE халқаро тармоғига тўлиқ аъзо бўлди.

Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган университетлар дипломи энди дунёда ҳам тан олинади



Айни кунларда Лондон шаҳрида бўлиб ўтаётган “Education World Forum 2026” доирасида Ўзбекистон делегацияси халқаро таълим, аккредитация ва сифатни таъминлаш соҳасидаги қатор нуфузли ташкилотлар билан стратегик учрашувлар ўтказмоқда.



Учрашувлар чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг олий таълимда сифатни таъминлаш соҳасидаги энг йирик халқаро тармоқлардан бири INQAAHE (International Network for Quality Assurance Agenciyes in Higher Education) га тўлиқ аъзолиги расман тасдиқланди, бу ҳақда Агентлик Ахборот хизмати маълум қилади.



INQAAHE 300 дан ортиқ аккредитация ташкилотлари, сифат агентликлари ва экспертларни бирлаштиради. Мазкур аъзолик Ўзбекистон миллий аккредитация тизимининг халқаро стандартларга мувофиқлигини англатади ҳамда мамлакатимизда аккредитациядан ўтган олий таълим муассасалари дипломларининг халқаро миқёсда тан олиниши имкониятларини кенгайтиради.



Бу эса битирувчиларнинг хорижда таълим ва меҳнат фаолиятини давом эттириш, университетларнинг халқаро рейтинг ва грант дастурларида иштирок этиши, икки дипломли ва қўшма таълим дастурларини кенгайтириш, талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар алмашинувини фаоллаштириш учун муҳим асос яратади.



Бундан ташқари аккредитация жараёнларига INQAAHE тармоғи орқали юқори малакали халқаро экспертларни жалб этиш имконияти яратилади, бу эса давлат аккредитацияси сифатини янада оширади.

Мазкур аъзолик Ўзбекистонда таълим сифати, халқаро интеграция ва тан олинувчанликни янги босқичга олиб чиқишда муҳим стратегик аҳамият касб этади.



Таъкидлаш жоизки, Education World Forum доирасида ўтказилган мазкур учрашув ва келишувлар Ўзбекистон таълим тизимида халқаро тан олинувчанлик, сифат, шаффофлик ва рақобатбардошликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган университетлар дипломи энди дунёда ҳам тан олинади | Zamon.uz