Ўзбекистон

Ўзбекистондаги коррупция можароси: Beeline инвесторларга компенсация тўлайди

Компания Ўзбекистон телеком бозоридаги фаолияти, коррупция билан боғлиқ хавфлар ва компаниянинг бозор натижалари ҳақида инвесторларга тўлиқ ҳамда ҳаққоний маълумот бермаганликда айблаган.

Ўзбекистондаги коррупция можароси: Beeline инвесторларга компенсация тўлайди

 

АҚШ суди Beeline бренди билан танилган VEОN халқаро телекоммуникация компаниясига қарши акциядорлар томонидан киритилган даъво бўйича суддан ташқари келишувни тасдиқлади.

 

Маълум қилинишича, компания инвесторлар билан 20 миллион доллар миқдоридаги келишувга эришган. Ушбу маблағ даъвогар инвесторлар ўртасида тақсимланади.

 

Даъвогарлар VEОN'ни Ўзбекистон телеком бозоридаги фаолияти, коррупция билан боғлиқ хавфлар ва компаниянинг бозор натижалари ҳақида инвесторларга тўлиқ ҳамда ҳаққоний маълумот бермаганликда айблаган.

 

Мазкур иш VEОN'нинг Ўзбекистон бозорига кириш жараёни билан боғлиқ кўп йиллик коррупция можаролари фонида кўриб чиқилди. Аввалроқ АҚШ ва Нидерландия расмийлари томонидан компания фаолияти юзасидан халқаро терговлар ўтказилган эди.

 

VEОN — Нидерландияда рўйхатдан ўтган халқаро телекоммуникация ва рақамли хизматлар компанияси ҳисобланади. Компания аввал «VimpelCom» номи остида фаолият юритган бўлиб, «Beeline» бренди орқали Россия ва МДҲ давлатларида кенг тармоққа эга бўлган.

 

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда VEОN Ўзбекистон телеком бозори билан боғлиқ коррупция ишлари юзасидан АҚШ ва Нидерландия расмийлари билан йирик молиявий келишувларга ҳам эришган эди.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"