Ўзбекистон

Жиззахда жаримадан қочиб, давлат рақамисиз ҳаракатланган Malibu ҳайдовчиси ушланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг банкдан 200 млн қарзи мавжуд. Машина эса узоқ вақт қидирувда бўлган.

Жиззахда жаримадан қочиб, давлат рақамисиз ҳаракатланган Malibu ҳайдовчиси ушланди

Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилояти бошқармаси иш юритувида банк фойдасига 200 миллион сўмдан ортиқ қарздорликни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, мазкур иш доирасида узоқ вақтдан буён қидирувда бўлган “Malibu-2” русумли автотранспорт воситасини аниқлаш бўйича тезкор тадбирлар олиб борилди.

 

Тадбирлар давомида автомашина давлат рақами ечилган ҳолда топилди. Бироқ бу уни яшириш учун етарли бўлмади. Мутахассислар транспорт воситасининг VIN-коди орқали унинг ҳақиқий давлат рақами ва эгасига аниқлик киритишди.

 

Шундан сўнг автомашина белгиланган тартибда жарима майдончасига жойлаштирилди ва кейинги ижро ҳаракатлари бошланди.Қонунчиликка мувофиқ, суд қарорлари ва ижро ҳужжатларини бажармаслик мол-мулк хатлови, қидирув ва бошқа мажбурий чораларга сабаб бўлади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Жиззахда жаримадан қочиб, давлат рақамисиз ҳаракатланган Malibu ҳайдовчиси ушланди | Zamon.uz